"ПСЖ" ҳужумчиси Златан Иброҳимовичнинг агенти Мино Райола мижозининг "Милан"га ўтиш эҳтимоли ҳақида фикрларини билдирди.
Миланликлар швециялик футболчига йилига 7 миллион евро маош бермоқчилар.
"Иброҳимовичнинг амалдаги шартномаси бор, шунинг учун ўз ҳолича клубдан кета олмайди. Клуб президенти Носир АЛ Ҳелайфийдан бу ҳақда сўрашганда, у қатъий рад жавобини берди. Шунинг учун "ПСЖ" Иброҳимовични сотмайди", - дейди Райола.