"Челси" бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоасига яна бир ҳужумчи кераклигини маълум қилди.
"Биз яна бир ҳужумчи сотиб олишимиз керак, чунки сафимизда учта юқори савияли ҳужумчи бўлиши керак. Биргина трансфер нишони билан чекланмаслик керак, музокаралар столида яхши вазиятлар бой берилиши мумкин.
Жамоага тез киришиб кетадиган футболчиларни топиш қийин бўлади. Чунки Диего Костадан яхшироқ ҳужумчини, Куртуадан яхшироқ дарвозабонни, Фабрегас ва Матичдан яхшироқ яримҳимоячиларни топиш осонмас. Жароҳатлар рўй берганда қийналиб қолмаслик учун икки-уч футболчи сотиб олишимиз даркор", - дейди Моуриньо.