Колумбиялик қўшиқчи Кевин Ролдан "Барселона" ҳимоячиси Херард Пикега миннатдорчилик билдирди.
"Омадимга ишонмай, ўзимни чимчиб қўйяпман. Шанба куни янги дсикимни чиқараман, Шакирадай юлдузни эри эса мен ҳақимда гапирибди. Бунга ишониш қийин. Диск "Кевин Ролдан: Сен билан" деб номланади, Пике эса бундан ортиқ саҳийлик қила олмайди. Шунинг учун Худога ва Пикега миннатдорчилик билдираман", - дея Ролданнинг сўзларини келтиради AS.
Аввал хабар қилинганидек, Ролдан Роналдунинг 30 йиллик юбилейида диджейлик қилган. Юбилей маросими "Реал"нинг "Атлетико"дан йирик ҳисобдаги мағлубияидан сўнг ўтказилган. Кеийнроқ Ролдан у кечадан олинган фотосуратларни оммага эълон қилиб юборган ва клуб матбуот ва мухлисларнинг танқиди остида қолган эди. Шундан сўнг "Реал"нинг ишлари орқага кета бошлади.
"Кевин Ролданга раҳмат, ҳаммаси шунан бошланган эди" - деган эди Пике "Барселона"нинг чемпионлик маросимида.