"Атлетико" ҳужумчиси Марио Манжукич янги мавсумни "Ювентус"да бошлаши мумкин.
TMW хабарига кўра, туринликлар Манжукични "Юве"ни тарк этиши мумкин бўлган Карлос Тевеснинг ўрнида кўмоқдалар. Манжукичга "Юве"дан ташқари "Милан" ва "Вольфсбург" клублари қизимоқда.
Манжукич 2010-2012 йиллар давомида "Вольфсбург"да ўйнаган, шундан сўнг 13 миллион евро эвазига "Бавария"га ўтган. Мюнхенликлар кейинроқ уни "Атлетико"га 22 миллион еврога сотиб юборганлар.
Ўтган мавсумда Манжукич 21 учрашувда 12 гол урган.