Кириш Регистрация
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо - Парма
17/05 15:00 Женоа - Милан
17/05 15:00 Ювентус - Фиорентина
17/05 15:00 Пиза - Наполи
17/05 15:00 Рома - Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
18/05 00:15 Барселона - Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли

Мурод Исмоилов: «Темур Кападзе ва Темур Ҳакимов «Нефтчи»га керак, аммо...»

Баҳо:
+ | -

“Нефтчи” – “Олмалиқ” ўйинидан сўнг фарғоналиклар устози Мурод Исмоилов “Рухсор” телеканалига алохига интервью берди. Мураббий шу қатори Темур Кападзенинг “Нефтчи”га келиши ҳақидаги саволларга ҳам жавоб берди.  

Бугун “Нефтчи” ғалаба қозонди. Бироқ ўйинни жазирамада бўлиб ўтгани шогирдларингизга салбий таъсир қилдек туюлди.
Тўғри. Стадион раҳбарияти бизга маълум қилмасдан ўзлари ўйин бошланиш вақтини белгилашибди. Аслида бундай иссиқда футбол ўйнаш мумкин эмас. Футболчилар биринчи таймда жуда қийналишди. Ўйин хақида гапирадиган бўлсам, “Олмалиқ” жуда кучли рақиб. Ҳар тарафлама кучли жамоадир. Бироқ бугун омад биз тарафда бўлди. Ҳимояда тартибли ўйнадик. Жарималардан киритилган тўплар эса бизнинг ғалабамизни таъминлади.

— “Нефтчи”нинг олдиндаги рақиблари бир қарашда ўртамиёнадек туюлиши мумкин. Бироқ улар ҳам ўзига яраша жамоалар. “Нефтчи”да рақибни менсимаслик ҳолати бўлиши мумкин.  Бунда нима дейсиз ?
Мен бундай ҳолатлар юзага келишига йўл қўймайман. Ҳамма рақибларни ҳурмат қиламиз ва ҳар бир ўйинга жиддий тайёрланамиз.  Биринчи даврани юқори ўринларда якунлашни мақсад қилганмиз ва бунга ҳаракат қиляпмиз.

— Таркибда янгиликлар бўладими?
Агар шу йўналишда оддий, бир хил давом этсак, ўртамиёна жамоа бўлиб қолаверамиз. Таркибни кучайтириш учун юқори савияли ўйинчиларни таклиф қилиш шарт. 

“Нефтчи” ҳар ўйинда ҳар хил тактикада ўйнаяпти. Баъзан қанотлар фаол бўлса, баъзан марказдан ёриб кириш тактикасини кўряпмиз. “Нефтчи”да аниқ бир ўйин услубини шакллантириш вақти қачон  келади?
— Аниқ бир ўйин услубига йиллар давомида эришилади.  Лекин у шундай услуб бўлиши керак-ки, унга қарши ҳеч ким ўйнай олмаслиги керак. Ҳозир ўзимиз ва рақибнинг кучига қараб турли хил тактика танлаяпмиз.
Энг кўп муҳокамадаги мавзу ҳақида сўрамоқчимиз. Эшитишимизча, “Оқтепа” билан ўйиндан сўнг сизда Темур Ҳакимовни “Нефтчи” клубига олиб келиш ҳақида фикр пайдо бўлибди. Шу қатори Темур Кападзе иккинчи даврада Фарғонага келади деган гап-сўзлар ҳам йўқ эмас.
— Мен учун кутилмаган савол бўлди. Темур Кападзе – бу катта тажриба. Мен албатта уни “Нефтчи”да кўришни хоҳлайман. Бироқ “Нефтчи”даги шароит билан “Локо”нинг шароити ўртасида қандай фарқ борлигини биласиз. Уни ёши ўтиб боряпти. Оиласи бор. Молиявий тарафдан яхши клубда ўйнашни истаса керак. Адашмасам, Ҳакимовнинг ҳам “Оқтепа” билан шартномаси бор.

Умуман Кападзени “Нефтчи”га келиши қанчалик аниқ ?
— Бироз ҳақиқатдан йироқ масала.

Ҳакимов-чи? Кубок ўйинидан сўнг у сизда жуда ҳам яхши таассурот қолдирибди...
— Ҳа, албатта! Темур Ҳакимов ва Кападзе оддий ўйинчилар эмас. Улар юқори савиядаги футболчилар. Бу мен учун қизиқ ва кутилмаган янгилик бўлди. Агар улар Фарғонага келишни истаса, албатта бу ҳақда мураббийлар билан жиддий маслаҳатлашиб кўришимиз керак.

Уларни “Нефтчи”га керакли деб ўйлайсизми?
— Биз қурмоқчи бўлган “Нефтчи” учун улар керак. Мен яқин келажакда яратмоқчи бўлган кучли жамоанинг ўйин схемасига тушадиган ижрочилар.
Ҳожиакбар Жабборов.
“Рухсор” ТРК.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 16:25, 09.06.2015.
Ўқилди: 7437 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Перес «Реал» учун янги юлдуз танлади [2223]

Моуриньонинг «Реал» билан шартнома муддати маълум бўлди [2192]

Zo'r TV телеканали 16-май куни Англия кубогининг финали — «Челси» - «Манчестер Сити» ўйинини жонли трансляция қилади [2067]

Камавинга учун тўртта топ-клуб курашмоқда [1909]

АПЛ. «Астон Вилла» «Ливерпуль»ни мағлуб этиб, Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [1793]

Жанубий Корея терма жамоаси ЖЧ-2026 учун таркибини эълон қилди [1730]

Фермин Лопес Флорентино Переснинг «ўғирланган совринлар» ҳақидаги айбловига кескин жавоб қайтарди [1626]

Marca: Жозе Моуриньо — 99 фоизга «Реал»нинг янги бош мураббийи [1616]

«Барселона» Левандовски билан хайрлашди: «Юлдуз бўлиб келдинг — афсона бўлиб кетяпсан» [1607]

«Ҳеч қачон!»: Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги хабарларга кескин жавоб қайтарди [1554]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик