"Барселона" президенти Хосеп Мария Бартомеу муддатидан аввал президентлик сайлови ташкил қилиниши муносабати билан 9 июнь куни вазифасини топширади.
Клубни вақтинчалик Рамон Адель бошқариб туради. Президентлик сайловига собиқ президент Жоан Лапорта ўз номзодини қўйиши кутилмоқда.
Бартомеу 2014 йилда Немар ишидан сўнг четлатилган Сандро Роселдан сўнг "Барселона" президентлигига ўтирган эди.
Эслатиб ўтамиз, сайлов 19 июлга белгиланган.