Мадриднинг "Реал" клуби жорий йилда ҳам анъанавий ёзги Бернабеу Кубогини ўтказмайди, деб хабар беради soccer.ru.
Ўтган йил ушбу ўйин Қироллик клубининг тиғиз тақвими туфайли бекор қилинганди: августда "қаймоқранглилар" Испания ва УЕФА Суперкубогида майдонга тушиши белгилаб қўйилганди.
Бу йил ёзда "Реал"нинг тавқими у қадар тиғиз эмас, аммо 2014 йилдан бери 35 йил давомида танаффуссиз ўтказиб келинган Бернабеу Кубоги учун яна вақт топилмади.
Эслатиб ўтамиз, охирги Бернабеу соврини 2013 йилнинг 22 августида бўлиб ўтган, унда Қироллик клуби "Ал-Садд"ни 5:0 ҳисобида тор-мор этганди.