"Челси" яримҳимоячиси Эден Азар "Олтин тўп", Месси ва Роналдулар тўғрисида фикрлари билан ўртоқлашди.
- Ажойиб кунларнинг бирида ""Олтин тўпга даъвогарлар орасида бўлишингиз учун сизга нима керак бўлади?
- Бу ҳар доим менинг орзуим бўлиб келган. "Лилль" академиясига келганимда усиозим Жан Мишель Вандаммга "Олтин тўп" олишга ваъда берганман. Болаликдан шуни орзу қилганман. Вақт ўтган сари бунга ишониб боряпман. Афсуски, футболда икки ўзга сайёралик бор, улардан ўтиш жуда ийин бўлади.
- Улар қачон туғилганини биласизми?
- Ҳа. Улар нафақага чиқишсин, кеин менинг навбатим келади. Роналду яна 10 йил ўйнай олмаса керак... Мессига ҳам оз йиллар қолди. Мен уларга ёмонлик тиламайман, улар ҳар дам олиш кунлар ақлбовар қилмас ишлар қилишади, аммо жароҳат ёки улар учун ёмон мавсумлар бўлиши мумкин, - дейди Азар.