"Барселона" ҳимоячиси Адриано фаолиятини Англияда, "Ливерпуль" клубида давом эттириши мумкин, дея хабар беради El Mundo Deportivo.
"Адрианога "Барса"да ҳамма нарса ёқади, аммо у тез-тез майдонга тушишни истайди. Афсуски, асосий таркибдан жой олишга қийналмоқда, унга бошқа клуб зарур. У чемпионлар лигасида қатнашадиган жамоага ўтиши мумкин, шунингдек ўтмаслиги ҳам мумкин", - дейди футболчининг агенти Пауло Афонсо.