Трансфер ҳуқуқи "МЮ"га тегишли бўлган мексикалик ҳужумчи Хавьер Эрнандес Мадридда қолиши мумкин.
Якунига етган мавсумни "Реал"да ўтказган футболчи "Атлетико" сафига ўтиши мумкин. Италиялик журналист Танкреди Палмерининг хабар беришича, Чичарито ва "Атлетико" музокара олиб бормоқдалар. 27 ёшли футболчи Манчестерга қайтишни истамаяпти ва Мадридда қолмоқчи.
"Реал" Чичаритони ўтган ёзда "МЮ"дан ижарага олган эди. Ҳужумчи мадридликлар сафида 33 (12 - асосий таркибда) марта майдонга тушиб, 9 та гол урган.