“Порту” жамоаси ҳужумчиси Жексон Мартинес Мадриднинг “Атлетико” жамоасига қўшилади. Бу ҳақда O Jogo нашри хабар бермоқда.
Нашрда ёзилишича, колумбиялик футболчи Испания чемпионатида тўп суришни орзу қилгани боис “Милан”га рад жавобини берган.
28 ёшли спортчи “Атлетико” билан 5 йиллик шартнома тафсилотларини келишиб олгани айтилмоқда.