Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

МТЖ мураббийлар штабидаги ўзгаришлар ижтимоий тармоқларда қандай акс-садо бермоқда?

Баҳо:
+ | -

Куни-кеча терма жамоамиз мураббийлар штабида рўй берган ўзгариш турли сайтларда, ижтимоий тармоқларда етарлича муҳокама бўлди.

Жумладан, ўзбек футболида ўзига хос номга эга бўлган Алишер Никимбаев, Азамат Абдураимов каби мутахассислар ҳам жараёндан четда қолишмади ва уларнинг ҳам фикрлари мухлисларга қизиқ.

Айниқса, Ўзбекистон Футбол Федерациясининг собиқ ходими Алишер Никимбаевнинг "Фейсбук" тармоғидаги фикрлари фойдаланувчилар орасида кенг мунозараларга сабаб бўлди.

"Сезяпман, кимдир бугун катта байрам қилади. Лекин шоду-хуррамлик онларида энг асосий нарсани — бу тизимда бир кишига кўп нарса боғлиқ эмаслигини унутманг. Битта истеъфо билан барча муаммоларни ҳал этиб бўлмайди", — деб пост қолдирган Никимбаев кўп ўтмасдан:

"Бугун дўстларим билан гаплашиб, шу фикрга келдикки, айни дамда Тошкентдаги бир одамга ҳаммадан кўра оғир. Бизнинг унга фақат раҳмимиз келади, холос", — деб ёзади.

Алишер Никимбаев ушбу постларда айнан қайси мавзуда ва ким ҳақида ёзганини ошкор қилмаган. Лекин изоҳларда асосан футбол мавзуси муҳокама қилинган ва фойдаланувчилар ўз тахминларини билдиришган.

Жумладан, "Ким экан у бахтиқора? Наҳотки ВА? (Вадим Абрамов назарда тутилмоқда шекилли — стд.уз )", — деб ёзган дарҳол, собиқ футболчи ва мураббий Азамат Абдураимов.

Фойдаланувчи Маъмур Мамадалиев ("Локомотив” клуби собиқ матбуот котиби) Азамат Абдураимовнинг тахмини тўғри эканини таъкидлаб, "Азамат Биродарович нуқтасига урди", деган бўлса, Бахтиёр Ашурматов исмли фойдаланувчи "ўша одам кимлигини аниқ билишини ва ўша одам Олимпия терма жамоасини бошқаришни умид қилгани"ни айтади.

"Бундай инсонлар касбдошига омад тилаш ўрнига, унинг мағлубиятини кутади. Мағлубиятга учраса хурсанд бўлади", — дея қўшимча қилади. Бир қарашда, "Бахтиёр Ашурматов" — Олимпия терма жамоасининг собиқ мураббийи Бахтиёр Ашурматовми ёки унинг тўлиқ адашими, аниқлашнинг иложи йўқдек...

Ҳамкасбимиз, Championat.asia’нинг жонкуяр раҳбари, таниқли журналист Нодирхўжа Юлдашев ҳам муҳокамага қўшилган, лекин у ҳам назарда тутилаётган мураббий ҳақида ўз фикрларини билдирган.

"Бахтиёр ака, футболдаги муаммо шу-ку аслида. Биз сербларга ўхшаб бир биримизни қўллаб-қувватлай олмаяпмиз. Бир пайтлар ўша мураббийни ўзи сербларга ўхшашимиз керак деган эди, лекин уни ўзи ўхшай олмаяпти", — деб ёзади Н.Юлдашев.

Алишер Никимбаев ҳозирча ўз постидаги ушбу изоҳларга жавоб бермаган ва айнан қайси мавзуда ёзгани, кимни назарда тутгани, тахминлар нечоғлик тўғри экани ҳақида фикр билдирмаган.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 14:02, 24.06.2015.
Ўқилди: 13906 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.