Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Ўзбекистон кубоги. "Обод" жавоб ўйинида “Бунёдкор” билан дуранг ўйнади

Баҳо:
+ | -

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси икки учрашув натижасига кўра “Обод”ни мағлубиятга учратиб, мамлакат кубогининг чорак финалига йўлланма олди.

“Бунёдкор” бош мураббийи Сергей Лушчан “Обод”га қарши баҳсга жангавор таркибни туширгани йўқ. Асосан заҳирада қолиб кетаётган футболчилар бошланғич таркибга киритилди. Шунингдек, ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида яхши таассурот қолдиришган Рустамжон Ашурматов ва Хуршид Ғиёсов ҳам дастлабки дақиқалардан ҳаракат қилишди.

Бевосита учрашувга келадиган бўлсак, ўйинда “Бунёдкор” футболчилари кичик устунликка эга бўлишди. Хавфли вазиятлар содир этишда эса “қалдирғочлар” рақибларига қараганда фаолроқ бўлишди. Бироқ уларни голга айлантиришга келганда аниқ ўйнашолмади.

Ва ниҳоят учрашув якунланишига бир неча дақиқалар қолганида жамоалар олдинги чизиқда аниқ ўйнай бошлашди. 84-дақиқада Шодиевнинг ўнг қанотдан ташкил этган ҳужумини Ғиёсов давом эттирди ва у Иброхимовни қулай вазиятга чиқарди. Жовлон эса ўзидан-да яхши вазиятда турган Бекрични тўп билан таъминлади. Самир осонлик билан яқин масофадан ҳисобни очди – 0:1. Орадан икки-уч дақиқа ўтар ўтмас “Обод” футболчилари жарима зарбаси амалга оширишди. “Бунёдкор” дарвозаси яқинида юзага келган пала-партишликдан фойдаланган Камолиддин Тожибоев ҳисобни тенглаштиришга эришди.

Шу тариқа, учрашув 1:1 ҳисобида якун топди ва “Бунёдкор” мамлакат кубогининг чорак финалига йўлланма олди.

Ўзбекистон кубоги-2015
1/8 финал. Жавоб учрашуви
“ОБОД” – “БУНЁДКОР 1:1 (0:0)
Гол: Самир Бекрич 84 (0:1), Камолиддин Тожибоев 87 (1:1)
Огоҳлантиришлар: Мирзоҳид Ғофуров 34, Араик Бобоев 45, Санжар Тўрақулов 72
“Обод”: 35.Виктор Мочанов, 4.Камолиддин Тожибоев, 5.Ғайрат Умиров, 6.Шерзод Жалилов, 9.Расулжон Шуҳратов, 11.Шохруз Норхонов, 13.Арайик Бобоев, 16.Дилшод Аҳмадалиев (14.Азиз Ғуломхўжаев 54), 18.Санжар Тўрақулов (С), 20.Улуғбек Дадабоев (8.Дониёрбек Ҳасанов 80), 23.Жавлон Искандаров
Заҳира: 21.Убайдулло Иноятуллаев, 2.Умид Зафаров, 7.Жаҳонгир Исҳоқов, 19.Суннатилло Абдуллажонов, 24.Жўрабек Нуриддинов
“Бунёдкор”: 1.Акбар Тўраев (С), 10.Анвар Бердиев (14.Воҳид Шодиев 60), 11.Мирзоҳид Ғофуров (17.Достонбек Ҳамдамов 46), 15.Обид Жўрабоев, 16.Артём Филипосян, 18.Хуршид Ғиёсов, 20.Самир Бекрич, 22.Рустамжон Ашурматов, 27.Сардор Собирхўжаев (8.Жовлон Иброҳимов 75), 29.Отабек Шукуров, 48.Акрамжон Комилов
Заҳира: 1.Павел Бугало, 7.Шакер Зуаги, 13.Иван Милошевич, 40.Темур Аюпов
Ҳакамлар: В.Агишев (Тошкент), А.Усмонов (Тошкент), Н.Рўзимов (Тошкент), А.Эргашев (Тошкент)
Назоратчи: Ш.Жумаев (Шаҳрисабз)
24 июнь. Тошкент вилояти. “Дўстлик” стадиони
Биринчи учрашув: 0 – 1

Манба: fcbunyodkor.com
Киритилди: 19:47, 24.06.2015.
Ўқилди: 4549 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [8151]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [4744]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3536]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3526]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3173]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2564]

«Манчестер Сити» Гвардиола билан фавқулодда музокаралар ўтказди [1949]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [1814]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1742]

«Барселона» ёзда трансфер бозоридаги «1 га 1» қоидасига қайтади [1676]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик