Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби Испаниялик дарвозабон Давид Де Хеа учун "Қироллик клуби"дан 46 миллион евро (33 миллион фунт) талаб этмоқда. Бу ҳақда Индепендет нашри ҳабар бермоқда.
Манбада ёзилишича "қизил иблислар" Мадридликлар раҳбари Флорентино Переснинг Рамос трансфери борасида чиқазган қарорига жавобан шундай йўл тутмоқдалар. Яъни "манкуниянлик"лар ҳам Де Хеани футбол тарихидаги энг қимматбаҳо дарвозабонлардан бирига айлантирмоқчилар. Ҳозирга қадар дарвозабонлар борасидаги энг қиммат трансфер Италиялик Жанлуиджи Буффонга тегишли бўлиб, дарвозабон "Парма"дан "Ювентус"га 54 миллион евро эвазига кўчиб ўтган эди.