“Атлетико” ярим ҳимоячиси Арда Тураннинг агенти Аҳмад Булут мижозининг клубдан кетмоқчи эканини тасдиқлади.
Аввал “Барселона”нинг 28 ёшли туркиялик футболчи учун 41 миллион евро беришга тайёр экани хабар қилинганди.
Туркия терма жамаоси хавбеки хизматларига “ПСЖ”, “Милан”, “Манчестер Юнайтед” ва “Челси” ҳам бефарқ эмас.
"Футболчининг бошқа жамоага кетмоқчи экани ҳақиқат, аммо биз “Барселона” билан ҳеч қандай музокара олиб бораётганимиз йўқ”, – дея Булут сўзларини келтиради “СЭ”.