“Лилль” ҳужумчиси Адама Траоре Англия топ-клублари эътиборини ўзига қаратган, деб хабар бермоқда “СЭ” нашри.
“Челси”, “Манчестер Юнайтед” ва “Манчестер Сити” 20 ёшли малилик футболчи атрофидаги вазиятни кузатишмоқда. Траоренинг “Лилль” билан шартномаси 2019-йилгача амал қилади.
Эслатиб ўтамиз, футболчи Янги Зеландияда ўтган ёшлар ўртасидаги ЖЧ-2015 мусобақасининг энг яхши ўйинчиси деб топилган. У чемпионатда 4 гол киритиб, 3 голли пас муаллифи бўлган ва Малининг учинчи ўринни олишига муносиб улуш қўшганди.