“Днепр” ярим ҳимоячиси Евгений Коноплянканинг “Тоттенхэм” футболчисига айлангани ҳақида sports.ru La Gazzetta dello Sport нашрига таяниб хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, “шпорлар” яқин вақт ичида украиналик футболчи билан шартнома имзоланганини расман эълон қилади. Коноплянка аллақачон ушбу дам олиш куни тиббий кўрикдан ўтиб улгурган.
Кеча эса хориж ОАВда 25 ёшли хавбекнинг “Атлетико” билан шартнома имзолаш учун Мадридга ташриф буюргани хабар қилинганди.