Трансфер ҳуқуқи Лондоннинг “Арсенал” клубига тегишли бўлган ҳужумчи Лукаш Подольски ўз оиласи билан Туркияга етиб келди. Бу ҳақида championat.com Fanatik нашрига таяниб хабар бермоқда.
Улар Анталия шаҳридаги Maxx Royal Kemer меҳмонхонасига жойлашишган.
Айни вақтда Подольскига “Галатасарой” жиддий қизиқиш билдирмоқда. Турк ОАВнинг ёзишича, Истанбул клуби аллақачон 30 ёшли форвард билан шартнома борасида келишиб улгурган.