“Севилья” бош мураббийи Унаи Эмери жамоанинг колумбиялик ҳужумчиси Карлос Бакканинг “Милан”га ўтиши борасида тарқалган гап-сўзларга изоҳ бериб ўтди.
“Агар “Милан” шартномадаги товон пулини тўлашга қарор қилган бўлса, ҳеч нарса қила олмаймиз. Баккага “Севилья” учун қилган барча ишлари учун ташаккур айтиб рухсат берамиз.
Бу каби вазиятларга кўникиб кетганмиз. “Севилья” янги мавсумда рақобатбардош жамоага айланади”, – дея Эмерининг AS га берган интервьюсини келтиради Sports.ru.
Аввал “Милан”нинг 28 ёшли футболчи учун 30 миллион евро тўлаши ҳақида хабарлар тарқалганди.