Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Воҳа дербиси олдидан

Баҳо:
+ | -

“Машъал” Олий лиганинг биринчи даврасини сўнги учрашувини воҳа дербиси билан якунлайди. Қаршида “Насаф” меҳмони бўламиз ва биринчи давра тамомланади.

30 июнь куни ҳар икки жамоа ёшлари ўйини “Геолог” стадионида 18:00 да бошланади. Бу ўйинда ёшларимизга Сирожиддин Раҳматуллаев ва Турсунмурод Ҳамдамовлар сариқ карточкалари сони тўрттага етгани боис ёрдам бера олмайди. Ёшлар баҳсини эса Аскер Нажафалиев бошқариб боради.

1 июль куни бўлиб ўтадиган асосий таркиб жамоалари ўйини 20:00 даги Қаршидаги “Марказий” стадионда бошланади. Мазкур ўйинни бошқариб борувчи ҳакамлар гуруҳи маълум бўлган. Ўйинни Цейтлин бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқаради. Асосий таркиб жамоалари ўртасидаги баҳсда эса жамоамизга ўрта чизиқда ҳаракат қилувчи Зафар Тўраев ва Микита Букаткин огоҳлантиришлари сони тўрттага етгани боис ёрдам бера олмайди. Ундан ташқари жароҳати боис майдонга туша олмаётган Зоҳир Қўзибоев ўйнай олмайди.

Александр Хомяков олдидан жуда муҳим баҳс турибди. Дерби мақомидаги бу ўйин аҳмияти жиҳатида бошқа учрашувлардан фарқ қилади. Доимо муросасиз кечадиган ўйинга футболчиларимиз ҳам жангавор руҳда тайёргарлик кўрмоқда. Барча мухлисларимизни Қаршида жамоамизни қўллаб-қувватлашга чақирамиз.

1 июль (чоршанба)
«Насаф» (Қарши) – «Машъал» (Муборак) 20:00
Ҳакамлар: В. Цейтлин (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), Р. Серазетдинов (Тошкент), А. Нажафалиев (Тошкент)
Назоратчи: А. Арутюнов (Тошкент).
Ўз ПФЛ вакили: Шерзод Ражабов.

Манба: fcmashal.uz
Киритилди: 09:21, 30.06.2015.
Ўқилди: 3165 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [8095]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [4700]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3514]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3511]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3145]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2551]

«Манчестер Сити» Гвардиола билан фавқулодда музокаралар ўтказди [1915]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1819]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [1763]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1734]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик