Якунланган мавсумда Мексиканинг "Керетаро" жамоасида тўп сурган бразилиялик футболчи Роналдиньо ўз фаолиятини Туркия Супер Лигасида давом эттиради.
Бу ҳақда у ўз инстаграми орқали маълум қилган.
"Барчага салом. Мен тез орада Туркияда сиз билан бўламан", дейди у ўз мурожаатида.
Бироз олдинроқ, ушбу 35 ёшли футболчи Туркиянинг "Антальяспор" жамоаси билан келишувга эришгани ҳақида хабар тарқалганди.