Football.ua нинг Gazetta dello Sport нашри хабарига таяниб ёзишича, Рим клуби бразилиялик футболчини Италия чемпионатига қайтармоқчи.
“Лацио” Европа Чемпионлар Лигаси старти олдидан ҳужум чизиғини кучайтирмоқчи ва бу учун Алешандре Патони олишни мўлжалламоқда. Ҳужумчи клубга 6-8 миллион еврога тушиши мумкин.
Аввал айни вақт форвардга эгалик қилиш ҳуқуқига эга бўлиб турган “Коринтианс” клуби президенти Роберто де Андраде “Пато бўйича Европа клубларидан таклиф бўлиши учун кун-у тун дуо қилаётганини” айтиб ўтганди. Аммо италияликлар унинг трансфери амалга ошиши учун айни вақт ижара шартномаси асосида ўйнаётган “Сан-Паулу” розилигини ҳам олишлари лозим.
Эслатиб ўтамиз, Алешандре Пато Бразилияга 2013-йил бошида қайтган, “Коринтианс” эса ўша вақтда трансфер учун 15 миллион евро тўлаганди.