"Атлетико" яримҳимоячиси Арда Туран ҳафта охиригача "Барселона" футболчисига айланишига ишонмоқда, дея хабар беради El Mundo Deportivo.
Манбага кўра, турк футболчиси 3 июль куни каталонияликлар билан шартнома имзолайди. Турон бу ҳақда ўз яқинларига маълум қилган.
Аввалроқ, каталонияликлар бош мураббийи ТУроннинг ўйинлари ўзига ёқишини малум қилган эди. "Барселона" президенти вазифасида ишлаган Хосеп Бартомеу примерада ўйновчи бир футболчи билан келишиб қўйилганини маълум қилган ва унинг номини 18 июль -президентлик сайловидан бир ҳафта олдин эълон қилишини айтган эди.