Ҳуқуқий жиҳатдан «Арсенал»га тегишли бўлган Лукас Подольски фаолиятини Туркия чемпионатида давом эттирадиган бўлди.
Германия терма жамоаси ҳужумчиси «Галатасарой»га ўтмоқда. Турклар футболчининг трансфери учун тахминан 4 миллион евро сарфлашади.
Эслатиб ўтамиз, Подольски ўтган мавсумни «Интер»да ижара асосида ўтказганди.