Голландия терма жамоаси собиқ устози Гус Хиддинк Англия премьер-лигасига қайтиши мумкин.
Найжел Пирсонни истеъфога чиқарган “Лестер” Хиддинкни маслаҳатчи-мураббий сифатида ишга жалб этмоқчи, деб хабар қилмоқда Daily Mail маълумотига таяниб Sports.ru.
Хабарга кўра, 68 ёшли голландиялик мутахассис “Лестер”га “Болтон” келиши кутилаётган 44 ёшли Нил Леннонга ёрдма беради.
Аввал “Лестер”да бўшаган иш ўрнига Леннондан ташқари Мартин О’Нил, Шон Дайш ва Стив Коттерилл номзодлари кўриб чиқилаётгани ҳақида гап-сўзлар тарқалганди.
Эслатиб ўтамиз, 2009-йилда Хиддинк “Челси”ни мавсум ярмида қабул қилиб олган ва Англия кубоги ғолибига айлантирганди.