Парижнинг "ПСЖ" клуби раҳбарияти "Реал" форварди Карим Бенземани яна Францияга қайтармоқчи. Бу ҳақда France Football хабар беради.
Матбуотда ёзилишича "ПСЖ" раҳбарияти яқин орада жамоани тарк этиши мумкин бўлган хужумчи Златан Ибраҳимович ўрнини айнан Бензема орқали тўдиришни режалаштирган. Парижликлар яқин кунларда футболчининг ўзи билан шахсий келишув бўйича музокараларга киришиши кутилмоқда. Сабаби Бензема ҳозирда Францияда ёзги таътилни ўтказмоқда.
Эслатиб ўтамиз, "Реал"нинг янги бош мураббий Рафа Бенитес жамоа ҳужум чизиғида Бенземага ишонч билдирмоқчи эмаслигини маълум қилган эди.