Кириш Регистрация
27/04 00:00 Монпелье 1-1 Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад 0-1 Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм 2-2 Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас 0-2 Жирона
27/04 18:00 Лечче 1-1 Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед 1-1 Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон 2-1 Лутон
27/04 19:00 Фулхэм 1-1 Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл 5-1 Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия 1-3 Хетафе
27/04 21:00 Ювентус 0-0 Милан
27/04 21:30 Эвертон 1-0 Брентфорд
27/04 21:30 Алавес 3-0 Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон - Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер - Торино
28/04 16:00 Метц - Лилль
28/04 16:00 Таиланд - Эрон
28/04 17:00 Кадис - Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм - Арсенал
28/04 18:00 Борнмут - Брайтон
28/04 18:00 Лорьян - Тулуза
28/04 18:00 Клермон - Реймс
28/04 18:00 Страсбур - Ницца
28/04 18:00 Болонья - Удинезе
28/04 19:15 Гранада - Осасуна
28/04 20:05 Ренн - Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи - Рома
28/04 21:00 Аталанта - Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал - Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион - Монако
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия

Серия А дебютанти “Фрозиноне”: Кичик деманг бизни . . .

Баҳо:
+ | -
Футбол бўйича Италия А сериясининг навбатдаги мавсум бошланишига ҳадемай оз қолди. Трансфер бозорини тугатмай туриб чемпионатни бошлаймиз. Катта футбол “карвони” йўлга тушади. Кейинги мавсум қизиқарли ўтиши аниқ. Сабаби чемпионат дебютантларининг ўйини кутилмаган воқеаларга бой бўлади. Шу ўринда савол туғилади: Янги жамоалар грандлар билан қандай ҳаракат қилади? Олдинда бир нарса аниқ. Зерикарли бўлмайди. Ўтган мавсум билан таққосласак. Қуйи лигадан А серияга кўтарилган “Палермо”, “Эмполи” ва “Чезена”дан фақатгина сўнгиси қуйи дивизионга қайтиб тушди. “Розанеролар” 11-ўринни банд этишди. “Палермо”нинг аргентиналик ҳужумчиси Паоло Дибала эса мавсум кашфиётига айланди. “Эмполи” эса бир амаллаб 15-поғонада қолишни уддалади. Шунинг учун дебютантлардан ҳар нарсани кутса бўалди. Эътиборимизни тортган навбатдаги мавсум дебютантлардан бири бу “Фрозиноне” жамоаси бўлди. “Канарейкалар”дан ташқари яна “Карпи” клуби бор. А сериянинг учинчи янги иштирокчиси “Болонья” бўлди. Аммо Эмилия-Романья провинцияси вакиллари Италиянинг юқори дивизионида дебюти аллақачон бўлиб ўтган.   Маълумот ўрнида Болонияликлар Италиянинг 7 карра чемпиони,  икки бор мамлакат кубогини ва  Митропа кубогини 3 маротаба қўлга киритишган.  1997-1998 йилги мавсумда Интертото кубоги соҳиби.   Шуни инобатга олсак, “Болонья” яхши натижаларни кўрсатиши ҳеч гап эмас. Мавзудан четлашмайлик. “Фрозиноне” ҳали А серия хавосидан баҳра олмаган. Клуб чемпионат бошланишига катта тайёргарлик кўрмоқда.       "Фрозиноне"   793d598e462081913fa27558acb286cc.png   Тўлиқ номи: Frosinone Calcio SRL Лақиби: Canarini (канарейкалар), Gialloazzurri (сариқ-кўклар)
Ташкил этилган: 1912 й
Майдони: "Стадио Матуза" (Сиғими: 9 680)
Президент: Маурицио Стирпе
Спор директор: Марко Жианнитти   Муррабийлар штаби: Бош мураббий: Роберто Стеллоне
Бош мураббий ёрдамчиси: Жоржио Горгоне
Фитнесс бўйича мураббий: Жанлука Капоньа
Дарвозабонлар мураббийи: Доминико Костантини
Мураббий: Андреа Женарри
Шифокор: Микеле Пирелли   В сериянинг 2014-2015 мавсумида “канарейкалар” ўз тарихида илк бор А серияга йўл олди. Чемпионат тугашига икки тур қолганида жамоа яқин таъқибчиларидан 6 очкога ўзиб кетди. Фрозинонеликлар маҳаллий Фрозиноне аҳолиси томонидан клуб сифатида ўтган асрнинг 30 йилларидан ташкил этилган. Унинг номи “Bellator Frusinate” (фрозинонелик жангчи) бўлган. Ташкил этилаётган вақтда клубнинг ранглари ҳозирдагидек сариқ-кўк эмас, қизил ва кўк эди. Айнан шу (сариқ-кўк) ранглардан келиб чиқиб “gialloblu” лақаби берилган. 1934 йилда раҳбарлик қилган Эмилио Фронгассе қўл остида ривожланди.   6510d269a37140ca3f24821778a0093d.jpg   “Матуса” майдони. 1932 йилда қурилган.     3dd25e742befa66ea126daf0422380d2.jpg   “Матуса” майдонининг замонавий кўриниши

 

Иккинчи жаҳон урушидан сўнг жамоа қайта ташкил этилди. Секин аста клуб Seconda Categoria чемпионатидан Prima категориясигача кўтарилди. Эришган юутуқларидан кифояланмаган “жаллоблу” С серияга чиқди.    2f3cdd9f9fe895af5e1e3f65cc8272ee.jpg   “Фрозиноне” жамоаси. 1970-71 мавсумда С серияга йўл олди.  
Жамоанинг ривожланиши С серияда кўнгилдагидек кечди. Бир неча нисбатан барқарор мавсумларни ўтказган “канарини” баъзида D серияга ҳам тушган. Ўтган асрнинг 70-йилларини  бир сериядан иккинчисига ўтиб сарсон саргардон ўтказган клуб учун 80 йиллар омадлироқ бошланди. “Сариқ-кўклар” С сериядаги мавсумни бир маромда ўтказишди. Габбриеллини, Перотти ва Де Паола каби иқтидорлари клуб етакчилари қаторида эди. Уларнинг меҳнати натижасида “Фрозиноне” С сериянинг асосий жамоаси сифатида иштирок этарди. Молиявий муаммоларга қарамай, президент Ди Вито ва мураббий Альберто Мари бошчилигида клуб кўзга кўринган ютуқларга эришди.
Жамоа тарихини ўрганиб чиқар эканман, унинг ташкил этилганидан бошлаб то ҳозирги кунигача турли босқичларни бошидан ўтказган экан. “Фрозиноне” клуби хаваскорлар лигасидан тортиб В сериягача бўлган босқичлар хавосидан баҳра олишга улгурган. Бунга бир неча сабабларни кўрсатиш мумкин. Асосийларидан, молиявий жиҳатдан сустлиги ва таркибда барқарор қолиб ўйнайдиган футболчиларнинг йўқлиги.
2014 йилнинг 7 июнь кунидан Роберто Стеллоне бош мураббийлигида Профессионал лиганинг юқори дивизионидан яъни Серия С1 дан то В серияга қадар йўлни босиб ўтди. С1 серия Италиядаги футбол лигалари орасида учинчи даражали чемпионат саналади. Лига 20 жамоадан ташкил топган учта дивизионга ажратилган. “Фрозиноне” бундай бахтга плей-офф учрашувида “Лечче”ни мағлуб сазовор бўлган.
В серияда клуб рақибларга ҳақиқий совға бўлди. Фрозинонеликлар кутилмаганда тажрибали “Виченца” ва “Болонья” клубларига муносиб қаришилик кўрсатди. Мавсум якунида эса А серияга йўл олганини бутун шаҳар аҳли билан нишонлашди.  
“Фрозиноне”да энг кўп ўйин ўтказган футболчилар:
287  -  Marco Cari
272  -  Giorgio Davato
250  -  Gianni Gabriele
228  -  Fabrizio Perrotti
205  -  Pietro Del Sette
202  -  Marco Bagaglini
198  -  Raniero Pellegrini
176  -  Francesco Rosati
174  -  Massimo Zappino
167  -  Francesco Caputi Жамоа тарихидаги тўпурарлар:
64 - Paolo Santarelli
43 - Francesco Caputi
38 - Francesco Lodi
36 - Paolo Russo
35 - Salvatore Silvestri
35 - Angelo Brunello
34 - Tonino Spaziani
33 - Giovanni Battista Benvenuto
31 - Gianni Testa
30 - Vincenzo Santoruvo
f980a2b3dafd5e11459c765e04159af7.jpg   "Фрозиноне"ни А серияга олиб чиққан бош мураббий Роберто Стеллоне     В серия 2014-2015 мавсум якуний жадвали:
Жамоа Ў Ғ Д М Т-Н
1
Карпи
42 22 14 6 59 − 28
2
Фрозиноне
42 20 11 11 62 − 49
3
Виченца
42 18 14 10 44 − 37
4
Болонья
42 17 17 8 49 − 35
5
Специя
42 18 13 11 59 − 40
6
Перуджа
42 16 18 8 49 − 40
7
Пескара
42 16 13 13 69 − 55
8
Авеллино
42 15 14 13 42 − 42
9
Ливорно
42 15 14 13 57 − 50
10
Бари
42 14 12 16 43 − 49
11
Трапани
42 13 14 15 56 − 67
12
Тернана
42 13 12 17 36 − 47
13
Латина
42 11 17 14 38 − 41
14
Виртус Ланчано
42 10 20 12 49 − 48
15
Катания
42 12 13 17 59 − 60
16
Про Верчелли
42 12 13 17 46 − 57
17
Кротоне
42 12 12 18 42 − 52
18
Модена
42 10 17 15 37 − 39
19
Виртус Энтелла
42 10 17 15 37 − 52
20
Читтаделла
42 9 17 16 47 − 56
21
Брешиа
42 12 12 18 54 − 63
22
Варезе
42 9 12 21 40 − 67
Тўғри “Фрозиноне” А сериянинг дебютанти бўлсада унга энг оҳирги кучсиз клуб деб қараш нотўғри. Жамоа ўз тарихида янги саҳифани очди. Ривожланмоқда ва ўзини нималарга қодирлигини кўрсатишга тайёр. Иштиёқи баланд. Аммо иштиёқ бўлгани билан бунинг ўзи етарли эмас. Сабаби Италия  юқори сериясида ҳеч ким янги жамоа билан меҳмондўстлик қилиб ўтирмайди. Мисол учун, “Чезена” А сериянинг ўтган мавсум бошидаги биринчи бешта учрашувдан 2 бор мағлубият, 2 маротаба дурранг ва битта ғалабага эришди. “Палермо” ва “Эмполи”нинг натижалари ҳам деярли ўхшаш. Умид қиламизки, фрозинонеликлар ўз ва бутун италяилик мухлисларни мазмунли ўйини билан ҳурсанд этади.   15556f25707ffd8ce67105d56af5986b.jpg
Қуйида “Фрозиноне”нинг А серияга йўл олганлиги муносабати билан ташкил этилган тантаналардан фотолавҳалар келтираман. Бу расмларни жамоанинг расмий вэб сайти “Орзулар ушалмоқда” сарлавҳаси билан жойлаштирган.   fc37ae526b879f7dcfdec460f30f2942.jpg   2139b72f2953dc8dc2458b4d67223f36.jpg   85b499618c4cb07db586f4e7c14041a0.jpg
Манба: Sports.uz
Киритилди: 22:47, 03.07.2015.
Ўқилди: 3343 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.