“Барселона” ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста жамоанинг “Ювентус”дан Погба ҳамда “Атлетико”дан Арда Туранни сотиб олмоқчи экани ҳақида маълумотга ўз фикри билан ўртоқлашди.
“Исталган гранд жамоа ўз таркибида Погбани кўришни хоҳлаган бўларди. У ёш ҳамда жуда иқтидорли ва ҳозирнинг ўзидаёқ энг кучли жамоаларда ўйнай олади. Агар Поль “Барселона”га ўтадиган бўлса, уни бу ерда илиқ кутиб олишади.
Арда ажойиб футболчи ва у ниҳоятда қобилиятли. Биз уни ҳам ўз жамоамизга илиқлик билан қабул қиламиз”, – дейди Иньеста Goal порталига берган интервьюсида.