Лондоннинг “Арсенал” клуби ҳужумчиси Лукаш Подольки “Галатасарой”га ўтишга яқин турибди. Sky Sports’нинг маълум қилишича, трансфер бугун (04.07.2015) тўлиқ якунланади.
Бу маълумотни “Галатасарой” клуби расмий твиттери ҳам тасдиқлади. Бугун маҳаллий вақт билан 16:30 Подольски билан шартнома имзоланади.
Аввалроқ, “Галатасарой” 30 ёшли футболчи билан музокаралар олиб бораётгани ҳамда трансфер нархи 2 млн эканини тасдиқлаган эди. Подольски жорий мавсумнинг иккинчи ярмини “Интер”да ижара асосида ўтказди. Футболчининг “Арсенал” билан шартномаси 2016 йилнинг ёзигача белгиланган эди.