«Милан» ҳамон «ПСЖ» ҳужумчиси Златан Иброҳимовични жамоага қайтариш ҳақида ўйламоқда.
Gazzetta dello Sport маълумотига кўра, «россонери» швециялик футболчига 6 миллион йиллик маош билан 3 йиллик шартнома таклиф қилишга тайёр.
«Мухлисларимиз жамоада Иброҳимовични кўришни исташадими? Агар у жамоамизга келса, мен ҳам бунга қарши бўлмасдим», – дейди "Милан" президенти Сильвио Берлускони.
Эслатиб ўтамиз, 33 ёшли футболчи «Милан»да икки йил давомида фаолият олиб борган ва 2012 йилда 21 миллион евро эвазига «ПСЖ»га ўтиб кетган.
Иброҳимовичнинг парижликлар билан шартномаси 2016 йилнинг ёзига қадар амалда бўлади.