Кириш Регистрация
19/04 12:00 Хитой 0-1 Вьетнам
19/04 14:00 Австралия 2-4 Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма 0-5 Таиланд
19/04 18:00 Хитой 0-2 Жанубий Корея
19/04 19:00 Ироқ 1-4 Ўзбекистон
19/04 20:30 БАА - Япония
19/04 20:30 Таиланд 0-5 Саудия Арабистони
19/04 21:30 Женоа 0-1 Лацио
19/04 23:00 Тожикистон 2-4 Ироқ
19/04 23:45 Кальяри 2-2 Ювентус
20/04 00:00 Ницца 3-0 Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао 1-1 Гранада
20/04 05:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
20/04 12:00 Қирғизистон 2-2 Тожикистон
20/04 14:00 Афғонистон 3-3 Кувайт
20/04 16:00 Жанубий Корея 0-5 Япония
20/04 17:00 Сельта 4-1 Лас-Пальмас
20/04 18:00 Малайзия 0-2 Вьетнам
20/04 19:00 Лутон - Брентфорд
20/04 19:00 Шеффилд Юнайтед - Бёрнли
20/04 19:00 Баҳрайн - Эрон
20/04 19:15 Райо Вальекано - Осасуна
20/04 20:00 Нант - Ренн
20/04 20:30 Кувайт - Ўзбекистон
20/04 21:00 Эмполи - Наполи
20/04 21:30 Валенсия - Бетис
20/04 23:30 Вулверхэмптон - Арсенал
20/04 23:45 Верона - Удинезе
21/04 00:00 Ланс - Клермон
21/04 00:00 Жирона - Кадис
21/04 05:00 Монпелье - Реймс
21/04 15:30 Сассуоло - Лечче
21/04 16:00 Таиланд - Вьетнам
21/04 16:00 Мьянма - Хитой
21/04 17:00 Хетафе - Реал Сосьедад
21/04 17:30 Эвертон - Ноттингем Форест
21/04 18:00 Лилль - Страсбур
21/04 18:00 Реймс - Монпелье
21/04 18:00 Гавр - Метц
21/04 18:00 Торино - Фрозиноне
21/04 19:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм
21/04 19:00 Астон Вилла - Борнмут
21/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
21/04 19:00 Ироқ - Австралия
21/04 19:15 Альмерия - Вильярреал
21/04 20:05 Брест - Монако
21/04 20:30 Фулхэм - Ливерпуль
21/04 21:00 Салернитана - Фиорентина
21/04 21:30 Алавес - Атлетико
21/04 22:00 Тулуза - Марсель
21/04 23:45 Монца - Аталанта
22/04 00:00 ПСЖ - Лион
22/04 00:00 Реал Мадрид - Барселона

«Барселона» АҚШга, «Реал» Хитойга, «Манчестер Сити» Австралияга

Баҳо:
+ | -

Топ-клублар мавсумлар оралиғидаги тайёргарлик жараёнини қандай ташкил этишади? Қуйида йирик клубларнинг режалари, аниқроғи, хориж турнелари ҳақида маълумот олишингиз мумкин.

«Барселона»

Турне - АҚШ, Европа

Ўйинлар - «Лос-Анжелес Гэлэкси» (21 июль, Пасадена), «Манчестер Юнайтед» (25 июль, Санта-Клара), «Челси» (28 июль, Вашингтон), «Фиорентина» (2 август, Флоренция)

Европанинг амалдаги энг яхши клуби 2003 йилдан буён 4-марта Америкага йўл олади. Лекин бу сафарги турне 2010 йилдан кейинги биринчисидир. Зеро, «Барса» охирги 2 йилда Европа ёки Осиёда ўртоқлик учрашувлари ташкил қилиш билан чекланганди. Аммо ЧЛ ғолиби мақоми йиғинлар масаласида географияни кенгайтиришни тақозо этди, чоғи. Каталонияликлар яна ўтган йилдан фарқли равишда International Champions Cup, деб номланувчи турнирда ҳам иштирок этишади. Бу мусобақа икки йилдан буён ўтказилмоқда. «Кўк-анорранглилар» шунингдек, август ойида «Камп Ноу»да анъанавий Гампер кубоги турнирида ҳам майдонга тушишади. Аммо ҳозирча қайси клубнинг рақиб бўлиши аниқ эмас.

 

«Реал»

Турне - Австралия, Хитой

Ўйинлар - «Рома» (18 июль, Мельбурн), «Манчестер Сити» (24 июль, Мельбурн), «Интер» (27 июль, Гуанжоу), «Милан» (30 июль, Шанхай)

Мадрид суперклуби ҳам International Champions Cup турнирида қатнашади, фақат битта фарқи бор - Австралияда ўтадиган қисмида. Шундан сўнг жамоа тўғри осмон-ўпар юрт - Хитойга йўл олади. Примеро стартига 10 кун қолганида, яъни 5 августда эса ўз майдонида Сантьяго Бернабеу кубоги доирасида қайсидир жамоа билан куч синашиб кўради.

 

«Челси»

Турне - АҚШ, Европа

Ўйинлар - «Нью-Йорк Ред Булл» (22 июль, Нью-Жерси), «ПСЖ» (26 июль, Шарлот), «Барселона» (28 июль, Вашингтон), «Фиорентина» (5 август, Лондон)

Лондонликлар омадли якунланган аввалги мавсум тугаши билан осиёлик эски дўстлари меҳмони бўлишни ихтиёр этишди. Хуллас, аввалига Бангкокда Таиланд юлдузлари терма жамоасига қарши ўйнашди, кейин Сиднейга бориб, шаҳар номи билан аталувчи клубга қарши майдонга тушишди. «Кўклар» энди океан ортига учишади ва ўша International Champions Cup мусобақасида иштирок этишади. Айтиш мумкинки, бу турнир доирасида АҚШ пойтахтида «Барса» билан бўладиган ўйин эҳтимолки, ёзнинг асосий «хит» қарама-қаршилигига айланар.

 

«Манчестер Сити»

Турне - Австралия

Ўйинлар - «Мельбурн» (18 июль, Мельбурн), «Рома» (21 июль, Мельбурн), «Реал» (24 июль, Мельбурн)

«Шаҳарликлар» май ойининг охирида Канадада маҳаллий «Торонто» клубини доғда қолдиришганди ва энди соф виждон билан Австралия томон учишга тайёрлар. Клуб «яшил қитъа»да анча жиддий спарринг-рақибларга дуч келади. Айтганча, «Сити» аслида Шимолий Америка сафари чоғи МLSнинг яна бир клуби билан ўйнаши керак эди. Бироқ Хьюстондаги тошқин сабаб, «Динамо Хьюстон»га қарши белгиланган ўйин бекор қилинди. Натижада Пеллегрини жамоаси бутун таркиб бўлиб, «ўз дўсти» - «Нью-Йорк Сити»нинг уй учрашувини бевосита стадионда кузатди.

 

«Арсенал»

Турне - Сингапур, Европа

Ўйинлар - Сингапур терма жамоаси (15 июль, Сингапур), «Эвертон» ёки «Сток Сити» (18 июль, Сингапур), «Лион» (25 июль, Лондон), «Вольфсбург» (26 июль, Лондон)

Мавсумолди тайёргарлик босқичи Осиё турнеси орқали бошланиб, анъанавий «Эмирейтс» кубоги билан давом эттирилади. «Арсенал» ушбу мусобақани ўз стадионида ташкил этади. «Канонирлар» ўтган ёз 2-ўрин билан чекланишганди (ғолиблик «Валенсия»га насиб этган), шу боисми, бу гал нисбатан енгилроқ рақибларни таклиф қилишди. Ушбу турнирда Испаниянинг «Вильярреал» жамоаси ҳам иштирок этиши мумкин. Арсен Венгер шогирдларига қайтсак, улар 2 август куниёқ расмий учрашувда майдонга тушишади. Шу куни «Арсенал» ва «Челси» ўртасидаги олишувда Англия суперкубоги тақдирига ойдинлик киритилади.

 

«Манчестер Юнайтед»

Турне - АҚШ

Ўйинлар - «Америка» (17 июль, Сиэтл), «Сан-Хосе Эрскуэйкс» (21 июль, Беркели), «Барселона» (25 июль, Санта-Клара), «ПСЖ» (30 июль, Чикаго)

Манкунианлар АҚШ сафари  чоғи ўзига хос балансни ушлашга ҳаракат қилишади. Яъни турне доирасида ҳам америкаликлар, ҳам европаликлар билан 2 мартадан ўйнашади. Бунинг учун клуб етарлича парвозларни амалга оширади - аввалига шимолий ғарбдан ғарбий соҳилларга, кейин Мичиган кўлига.

 

«Ливерпуль»

Турне - Австралия, Малайзия

Ўйинлар - «Брисбен Роар» (17 июль, Милтон), «Аделаида Юнайтед» (20 июль, Аделаида), Малайзия терма жамоаси (24 июль, Куала-Лумпур)

«Ливерпуль» Австралия-Малайзия саёҳатидан қайтгач, «Энфилд Роуд»да камида яна 2та ўртоқлик учрашуви ташкиллаштиради. Тўғри, ҳозирча рақиблар номи маълум эмас.

 

«Ювентус»

Турне - Европа

Ўйинлар - «Боруссия» Д. (25 июль, Бад Рагаз), «Легия» Г. (29 июль, Гданьск), «Марсель» (1 август, Марсель)

ЧЛ-2014|2015 финалчиси 8 август куни Хитойда Италия суперкубоги учун баҳсда майдонга тушади. Шундай экан, океан ортига парвоз қилиб, қўшимча куч йўқотишдан маъно йўқ. Туринликлар бунинг ўрнига Германия ва франциялик қўшнилари билан куч синашиб кўришади. Жамоанинг энг узоқ сафари - Польшанинг Гданьск шаҳрига бориш.

 

«Бавария»

Турне - Европа, Хитой

Ўйинлар - «Аугсбург» (12 июль, Дортмунд), «Валенсия» (18 июль, Пекин), «Интер» (21 июль, Шанхай), «Гуанжоу Эвергранд» (23 июль, ўйин жойи ҳали маълум эмас), «Милан» (4 август, Мюнхен), «Динамо» Др. (17 август, Дрезден)

Баварияликлар анча тиғиз дастур асосида шуғулланишади. Айтайлик, уларнинг бир кунда 2 марта майдонга тушишларига ҳам тўғри келиши мумкин. «Телеком» кубоги ярим финалида «Аугсбург» қаршилигини енгишган тақдирда, финалда «Боруссия» М. ёки «Гамбург»га қарши тўп суришади. Ке-йин навбати билан Хитой сафари ва уйда ўтадиган «Ауди» кубоги турнири бор. Айтганча, «Милан»га қарши белгиланган ўйиннинг кейинги суткаларида «Реал» ёки «Тоттенхэм» билан ҳам куч синашиб кўрилади. «Ўртоқликлар» сериясига эса  Дрезденнинг «Динамо»си билан баҳс якун ясаб беради. Эътиборлиси, бу учрашув бундеслига расман стартга чиқишидан сўнг бўлиб ўтади.

 

«ПСЖ»

Турне - Канада, АҚШ

Ўйинлар - «Бенфика» (19 июль, Торонто), «Фиорентина» (21 июль, Нью-Жерси), «Челси» (26 июль, Шарлот), «Манчестер Юнайтед» (30 июль, Чикаго)

Парижликлар 1 август куни Монреалда Франция суперкубоги учун «Лион»га қарши тўп суришади. Табиийки, бунгача бир қатор ўртоқлик учрашувларида майдонга тушишади. Уларнинг айримлари юқорида тилга олинган International Champions Cup доирасида бўлиб ўтади. Хуллас, Лоран Блан жамоаси илк расмий беллашувгача Канада ва АҚШда тайёргарлик кўриб, фақат европаликлар билан ўйнайди.

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 18:49, 04.07.2015.
Ўқилди: 9783 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.