Чили терма жамоаси ҳамда "Ювентус" клуби яримҳимоячиси Артуро Видал яқин кунларда "Реал Мадрид" футболчиси сифатида таништирилади, дея ҳабар беради Чили ОАВ.
Манбада ёзилишича якшанба куни Аргентинага қарши Жанубий Америка кубоги финалидан сўнг Видал "Реал" билан 5 йиллик шартномага имзо чекади. Бу борада Мадридликлар раҳбарияти ҳамда футболчи ўзаро келишиб олганлар. Бироқ бу ҳақда Видал трансфер ҳуқуқига эгалик қилувчи Туриннинг "Ювентус" клуби ҳеч қандай маълумот тарқатмаган.