Кириш Регистрация
27/04 00:00 Монпелье 1-1 Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад 0-1 Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм 2-2 Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас 0-2 Жирона
27/04 18:00 Лечче 1-1 Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед 1-1 Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон 2-1 Лутон
27/04 19:00 Фулхэм 1-1 Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл 5-1 Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия 1-3 Хетафе
27/04 21:00 Ювентус 0-0 Милан
27/04 21:30 Эвертон 1-0 Брентфорд
27/04 21:30 Алавес 3-0 Сельта
27/04 23:45 Лацио 1-0 Верона
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон - Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер - Торино
28/04 16:00 Метц - Лилль
28/04 16:00 Таиланд - Эрон
28/04 17:00 Кадис - Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм - Арсенал
28/04 18:00 Борнмут - Брайтон
28/04 18:00 Лорьян - Тулуза
28/04 18:00 Клермон - Реймс
28/04 18:00 Страсбур - Ницца
28/04 18:00 Болонья - Удинезе
28/04 19:15 Гранада - Осасуна
28/04 20:05 Ренн - Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи - Рома
28/04 21:00 Аталанта - Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал - Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион - Монако
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия

Рамос Мадриддан нега кетмоқчи?

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби ҳимоячиси Серхио Рамос жамоа билан тақдирини узил-кесил узмоқчи ва бу иш имкон қадар тезроқ рўй беришини истамоқда. Бошқача айтсак, вице-сардор унга чиқиш эшигини кўрсатмасларидан аввалроқ ўша эшикдан ўзи мағрур ҳолда чиқиб кетмоқчи. FootballHD.ru эса бу ёзда кутилаётган энг шов-шувли трансферлардан бири ҳақида атрофлича ҳикоя қилмоқчи.

Сўнгги йилларда «Барселона» ва «Реал» клублари мухлислари ўртасидаги тортишувларни кузата туриб, баҳсларда «барсачилар»нинг устунлик қилишаётганига гувоҳ бўляпмиз. Йўқ, бу ўринда гап қўлга киритилган совринлар ҳақида бормаяпти. Гап шундаки, қачонки бу икки жамоа мухлислари тортишиб қолишса, «Барса» ишқибозлари мадридликлар раҳбарлари ўз футболчиларига ўта қўпол ва беписанд оҳанг­да муомала қилишларини айтиб, рақибларини мулзам қилишади. Чиндан ҳам, Флорентино Перес президентлик лавозимига келиши билан клубда совринлар ва пуллар асосий масалага айланди. Кўпроқ совринлар - кўпроқ пуллар. Кўпроқ пуллар - кўпроқ совринлар. Ютқазиб қўйдингми, тамом, сен - омадсизсан ва шу заҳоти қаршингда чиқиш эшиклари очилади. Шу тариқа, Дель Боске кетди. Макелеле кетди. Рауль кетди. Икер Касильяс ҳам эрта-индин кетиш тадоригини кўрмоқда. Бу йўқотишларга қарши фақат кетганлар ўрни янада номдорроқ футболчилар билан тўлдирилаётганини келтириш мумкин. Лекин шу заҳоти мухолифларда навбатдаги асосли савол пайдо бўлади: асосий таркибда клубнинг ўз тарбияланувчилари қанча?!

Совринлар қўлга кириб, ишлар жойидалигида-ку, раҳбарият ва футболчилар орасидаги муносабат ёмонлиги унчалик сезилмаслиги мумкин. Лекин айни пайтда Мадридда вазият ўта таҳликали бўлиб, жамоа сўнгги йилларда кузатилмаган катта ўзгаришларга тайёр бўлиб турибди. Мураббийликка айнан Рафа Бенитеснинг таклиф қилинишида ҳам шу маъно бор - Бенитес ўзгаришлардан чўчимайдиган мутахассис. Тахминларга кўра, «Реал» раҳбарлари Рафа билан керакли ислоҳотларни ўтказиб олгач, уни ҳам истеъфога чиқаришади-да, тайёр жамоага фақат ғалабаларга ўрганган бошқа бир мураббийни таклиф қилишади. Кутилаётган мазкур ўзгаришлар боис «Реал» атрофида ҳали у, ҳали бу футболчининг кетишига боғлиқ миш-мишлар тўхтамаяпти. Ҳаттоки Роналду ҳам жамоадан кетаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Лекин уларнинг ичида энг кутилмагани - ҳимоячи Серхио Рамос борасидаги янгиликлар десак, янглишмаймиз.

Очиғини айтсак, Рамос ва раҳбарлар орасидаги совуқ муносабат бундан анча олдинроқ - Месул Озил «Арсенал»га сотилган пайтда бошланганди. Ўшанда Серхио яқин дўстининг жамоага керак бўлмай қолганидан қаттиқ ранжиганди. Перес эса ўз навбатида Серхио вице-сардор вазифасида бўла туриб, Бэйлнинг жамоага кўникишда ёрдам бермаётганидан хафа. Бу орада раҳбарлар томонидан жамоага тайинланган шифокор Хесус Ольмога боғлиқ можаролар бўлиб ўтди. Биласизки, клубдаги кўплаб футболчилар кўнгилсиз жароҳатларда айнан шу докторни айблашди. Ҳаттоки баъзи бир футболчилар (шу жумладан, Рамос ҳам) Ольмонинг ишдан бўшатилишини талаб қилиб, Пересга мурожаат қилишди. Президент эса бунинг ўрнига Ольмони тиббиёт хизматининг бошлиғи қилиб тайинлади. Устига-устак, Флорентино алоҳида рўйхат тузиб, унга Карло Анчелоттининг истеъфосидан норози бўлган «исёнкор» футболчилар номини тиркаб қўйди. Албатта, Рамос бу рўйхатнинг бошида қайд этилган. Ниҳоят, «Барселона» президентлиги учун курашаётган номзодлардан бири жамоага Рамосни олиб келиш нияти борлигини айтгач, вазият пишиб етилди. Энг қизиғи, бу масалага ҳеч ким «уйдирма» деб баҳо бермади. Бу эса футболчи чиндан ҳам жамоадан кетмоқчи бўлаётганини рўйи-рост тасдиқларди.

Эслатиб ўтамиз, гарчи Серхио Рамос аслида «Севилья» тарбияланувчиси бўлса-да, Мадрид учун «ўзиники» саналади. Чунончи, у пойтахтда ўтган даври мобайнида йилдан-йилга ўсиб, клуб афсоналаридан бирига айланиб борди ва бугунги кунда у билан фақат Касильясгина рақобат қила олади. Бу даврда жамоага кўплаб мураббийлар, футболчилар келиб-кетишди, аммо Рамос ишончни йўқотмай, клубга содиқлигини намойиш қилаверди. Хизматлари салмоғи ўлароқ, вице-сардорлик даражасига етди. Серхио ҳозир 29 ёшда ва бу футболчилар тилида «сўнгги катта шартнома даври» дейилади. Испаниялик эса худди шуни истамоқда. Аниқроғи, у клубдан йилига 6 эмас, 10 миллион доллар маош талаб қилди. Рамоснинг фикрига кўра, бу маош шахсан Перес ва «Реал»дек клуб учун «писта пўчоғидек» бир гап бўлиши лозим эди. Лекин музокаралар қишдан бери натижа бермаётганини инобатга олсак, жамоанинг молиявий аҳволи унчалик ҳавасга арзимайдиганга ўхшайди. Чунончи, улар шу ёзда олдинги харидлардан қолган 54 миллионлик қарзларни ҳам ёпишлари керак. Фақат шундан кейингина янги футболчилар ҳақида ўйлашлари мумкин. Бироқ эҳтимолга яқинроқ бошқа бир тахминларга қараганда, Перес шунчаки, ёши  ўтиб қолган футболчи билан музокараларда унга ён босишни истамаяпти. Қисқача ва қўполроқ қилиб айтганда, Рамос - асл қимматини фақат мураббийлар ва мухлисларгина билувчи ўйнаб бўлинган қўғирчоқ. Президентга эса бу «ўйинчоқ»нинг ҳеч қандай қадр-қиммати йўқ. Футболчининг ўзи ҳам буни жуда яхши тушунади. Худди, яна икки-уч йилдан сўнг уни шартли равишда, ижара асосида «Шальке»га жўнатишларини тушунгани каби.

Яқинда испан ОАВлари Перес ва Рамослар ўртасида телефон орқали қилинган мулоқот мазмунини эълон қилишди. Унда айтилишича, клуб президенти футболчи Мадридга қайт­ганидан сўнг учрашишни таклиф қилган. Рамос эса таклифга розилик бериш баробарида муҳим бир иловани қўшимча қилган: «Аммо сиз менинг трансферим борасида тушган таклифни ҳам кўриб чиқишингиз лозим». Тўғри, бу қўшимчани шартнома имзолаш учун атай қилинган ҳийла сифатида ҳам баҳолаш мумкин. Худди, Макелеленинг Англияга кетишига ўхшаб. Макалеле ўшанда Перес билан «Челси»дан қизиқиш бўлган-бўлмагани ҳақида гаплашганми йўқми билмаймизу, аммо якунда Клод айнан «Челси» футболчисига айланди. Рамос билан ҳам худди шундай ҳолат юзага келиши ҳеч гап эмас.

Ҳозирги вақтда Серхионинг хизматларига битта, аммо жуда кенг имкониятларга эга клуб - «Манчестер Юнайтед» эҳтиёж сезмоқда (айтганча, рўйхатга куни кеча «Ман.Сити» ҳам қўшилди). Инглизлар Рамосни Давид Де Хеа борасидаги таклифга қўшиб юборишмоқчи. Яъни «Реал» «МЮ»га Рамосни бериб, эвазига дарвозабон ва яна 50 миллион евро олишади. Тўғри, бу таклифни мадридликлар ҳозирча рад этишди ва ҳимоячининг нархи камида 90 «лимон» эканини айтишди. Бироқ испанларга Де Хеа ростдан ҳам жуда керак бўлса, улар исташса-исташмаса, музокараларда инглизларга ён босишга мажбур бўлишади. Қолаверса, Рамоснинг ўзи учун ҳам «МЮ» - ажойиб танлов бўлиши мумкин. Зеро футболчининг отаси азалдан «қизил иблислар»га мухлислик қилади. Икки йилча муқаддам эса Серхио «МЮ»ни «Реал»нинг инглизча нусхасига қиёслаганди.

Ёши ўтиб қолган футболчи учун 50-60 миллионлик ажойиб таклифни «Реал» раҳбарлари қабул қилишадими-йўқми, бу уларнинг виждонига ҳавола. Биз эса ҳозирча Рамоснинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган футболчилар рўйхатини кўриб чиқамиз. Ундан «Валенсия»нинг бир йўла икки футболчиси ўрин олади: Отаменди ва Мустафи. Икки йилча олдин «кўршапалаклар» бу футболчиларни сувтекинга сотиб юборишлари ҳам мумкин эди. Аммо жамоа бошқаруви Питер Лима қўлига ўтгач, уларнинг ўзларида қимматбаҳо футболчиларни харид қилишга имкон пайдо бўлиб қолди. Шундай экан, бу етакчи футболчилар фақат фантастик нархлар билангина сотилиши мумкин.  Бир оз вақт илгари Леонардо Бонуччи ҳақида ҳам миш-мишлар пайдо бўлгани рост, лекин бу ўринда вазият янада мураккаброқ. Яъни «Ювентус» ҳам ЧЛда иштирокни бошлади ва дарҳол финалгача етиб борди. Ҳимоячи эса туринликлар билан янги шартнома имзолади. Шундай экан, унда жамоа алмаштиришга эҳтиёжнинг ўзи йўқ. Ниҳоят, «Реал» Лоран Косьельни учун 30 миллион евронинг баҳридан ўтмоқчилиги ҳақида ҳам гап-сўзлар урчиди. Аммо бу мавсумда юксак марраларни кўзлаётган Венгер ўзининг энг севимли ҳимоячисини осонликча бировга бериб қўймаса керак.

Ҳозирча шуниси аёнки, «Реал»нинг ашаддий мухлислари бу ёзни жуда ёмон кўришмоқда ва мишмишлар қандай якун топишини даҳшат билан кутиб туришибди. Зеро ўзи шундоқ ҳам жамоа янги мавсумни ҳамма бирдек яхши кўрадиган ва унвонлар сари дадил одимлайдиган бош мураббийсиз бошлашга маҳкум. Лекин энди сафни сардор ва вице-сардорлар ҳам тарк этишса... Билмадик, унда нима бўлар экан?! Кошкийди, Анчелотти, Касильяс ва Рамослар ҳурмат билан кузатиб қўйилса. Улар худди кераксиз матоҳдек улоқтириб юборилмоқда. Бу эса ҳар қандай мухлис учун кўнгилга оғир ботадиган жуда хунук ҳолат.

АББОСБЕК тайёрлади, "ИнтерСПОРТ" газетаси 

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 08:40, 06.07.2015.
Ўқилди: 8478 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.