“Антальяспор” жамоаси президенти Гултекин Генжер клуб яқин беш йил ичида “Барселона” ҳужумчиси Лионель Мессини сотиб олишига ишонч билдирди. Бу ҳақда Goal портали маълум қилмоқда.
“Мендан кейинги президент кейинги беш йил ичида Мессини сотиб олади”, – деди у.
Яқин кунларда клуб таркибига “Барса”нинг икки нафар собиқ футболчиси – Самуэль Это’О ва Роналдиньо қўшилади.