Каталониянинг «Барселона» клуби президентлиги учун номзодлардан бири бўлган Тони Фрейша «ПСЖ» яримҳимоячиси Марко Верраттининг агенти Донато де Кампли билан учрашди.
«Чемпионат.com» нашрининг ёзишича, агар Фрейша сайловларда ғалаба қозонса, Верраттини каталониялик сафига олиб келишни режалаштирмоқда.
Агар Фрейша президент бўлса, Луис Энрикега мазкур футболчини сотиб олиш имкониятини беради ва футболчининг агенти иккала клуб ўртасидаги музокараларни бошлайди.
Маълумот ўрнида таъкидлаб ўтиш жоиз, «Барселона» президентлиги учун сайловлар жорий йилнинг 18 июль куни бўлиб ўтади.