Қозоғистоннинг "Қайрат" клуби бош директори Малик Кушалиевнинг сўзларига қараганда, Россия терма жамоаси ҳужумчиси Александр Кержаков Олма-ота клубига келмайди.
Бунга сабаб қўшни республикадаги легионерларга қўйилган лимит бўлмоқда. Жамоа бош мураббийи Владимир Вайс Кержаков билан музокара олиб борилганини маълум қилган эди.
"Билмадим, Вайс бу маълумотни қайдан олди экан, Кержаков ҳатто рўйхатимизда ҳам йўқ эди. Кержаковни сафимизга қўша олмаймиз, чунки легионерларга қўйилган лимит бўйича охирги ўринни Тимошчук эгаллаган", - дейди Кушалиев.