"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Робин ван Персининг "Фенербахче"га ўтиши бўйича музокаралар якунига етиб қолди, дея хабар беради италиялик журналист Жанлука Ди Марцио.
Хабарга кўра, турк клуби бу трансфер ҳақида якуний қарорни 8 июль куни қабул қилади.
Аввалроқ, 31 ёшли голландиялик футболчи клуб билан тўрт йиллик шартнома борасида келишиб олганлиги хабар қилинган эди. Шунингдек, Истамбул жамоасига "МЮ" яримҳимоячиси Нани келиб қўшилди.