Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Сардор Рашидов "Ал-Жайиш"га 2,1 млн доллар эвазига трансфер қилинди

Баҳо:
+ | -

6 июль куни Қатарнинг "Ал-Жайиш" жамоаси билан 3 йиллик шартнома имзолаган "Бунёдкор"нинг собиқ футболчиси Сардор Рашидовнинг трансфер суммаси миқдори ошкор қилинди.

"Бунёдкор" жамоаси вице-президенти Бахтиёр Бобоевнинг "ИнтерФУТБОЛ" газетасига билдиришича, трансфер қиймати 2 млн долларни ташкил этган, футболчини болалигида тарбиялаган жамоа учун тўланадиган асосий сумманинг 5 фоизлик қисми баробаридаги маблағ ҳам "Бунёдкор" ҳисобига ўтказилгани эвазига, бу трансфер қиймати 2,1 млн долларга айланган.

Асли жиззахлик бўлган Сардор Рашидовга бошқа бир қатор араб жамоалари қаторида Франциянинг "Нант" жамоасидан ҳам жиддий таклиф бўлган, аммо бу таклифнинг молиявий жиҳатлари иккинчи томонни қониқтирмагани туфайли у рад этилгани айтилган.

"Ал-Жайиш" август ойидан бошлаб Қатар юлдузлар лигасининг янги мавсумида иштирок этади. Февраль ойида эса Осиё чемпионлар лигасининг саралаш босқичидан иштирокини бошлайди.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 14:59, 07.07.2015.
Ўқилди: 16121 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [9078]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3817]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3651]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [2386]

Эдер Милитао: «Муаммоларим ва ЖЧ-2026 дан маҳрум бўлганимда Хаби Алонсо айбдор» [2093]

Гвардиоланинг «Барселона»га қайтиш шарти маълум қилинди [1717]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоаси футболчилари машғулотда жисмоний жиҳатдан қийналаётганини маълум қилди [1629]

«Йўқ, йўқ, йўқ…»: Хаби Алонсо «Реал» ҳақида гапиришни истамади [1550]

Бугун қуръа! Ўзбекистон U17 терма жамоаси ЖЧ қуръасида 2-саватдан ўрин олди [1525]

Жозе Моуриньо «Реал»дан «Спортинг» ярим ҳимоячисини сотиб олишни сўради [1433]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик