Кириш Регистрация
02/07 00:00 Португалия 0-0 Словения
02/07 06:00 АҚШ 0-1 Уругвай
02/07 06:00 Боливия 1-3 Панама
02/07 21:00 Руминия 0-3 Нидерландия
03/07 00:00 Австрия 1-2 Туркия
03/07 06:00 Бразилия 1-1 Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика 2-1 Парагвай

Ажойиб жамоаларнинг ғаройиб лақаблари!..

Баҳо:
+ | -

Умуман олганда, ҳар бир футбол жамоасининг ўз лақаби бор. Баъзи клубларни мухлислари эркалаб қандайдир ўзига хос ном билан аташади. Яна шундай жамоалар ҳам мавжудки, уларнинг лақабини эшитиб киши ўзини кулгудан тия олмайди. Бу сафар анашу лақаблар мавзусига тўхталиб ўтамиз.
 
“Эвертон”, Англия
73231a1fb5abb01294aa86f7f1ccf6d7.jpg
Ливерпуль шаҳри шарафини ҳимоя қиладиган “Эвертон” жамоасини мухлислари “ирислар” дея аташади. Бунга эса қуйидагича сабаб бор. “Эвертон”нинг уй аренаси саналадиган “Гудисон Парк” яқинида ўтган аср бошларида “Нобблетт хоним қандолат махсулотлари дўкони” номли мўжаз дўкон мавжуд бўлган. Айниқса, ўйин кунлари стадионга Нобблетт хоним бир неча йил давомида мунтазам равишда ўз қанд-қурсларини олиб бориб, томошабинларга сотиб турган. Нобблетт хонимнинг қандолат махсулотлари “Эвертон” ишқибозлари орасида шунчалик машҳур бўлиб кетадики, бунинг натижасида клубнинг лақаби кейинчалик “ирислар” бўлиб кетади.
 
“Арсенал”, Англия
75835b33068a4e312b4f98c3b35aff3e.jpg
Лондоннинг “Арсенал” клубини “тўпчилар” дея номланиши барчага маълум. Ушбу лақабнинг олиниши эса Лондон шаҳри шимолида мавжуд бўлган бир қурол-аслаҳа сақланадиган омбор билан боғлиқ. Гап шундаки, “Арсенал”га янги асос солинган пайти ҳали клубдагилар жамоага аниқ бир ном танлашга ҳам улгуришмаганда кимдир жамоа машғулот ўтказадиган майдон қарама-қаршисидаги қурол-аслаҳа омборига эътиборини қаратади ва янги клубни “тўпчилар” дея номлашни таклиф этади. Бу барчага маъқул келади ва шу тариқа дунёга машҳур “Арсенал” жамоасига асос солинади. Ўшандан буён Лондон жамоаси “Арсенал” дея номланади. Футбол шинавандлари эса уни “тўпчилар” жамоаси дея аташни хуш кўради.
 
“Байер”, Германия
5605b37a6c35b0b4dc170549af2b6e65.jpg
Леверкузеннинг “Байер” жамоаси футболчилари ва мухлислари одатда “доришунослар” ёки “аспиринчилар” дея номланади. Бунинг бош сабаби эса клубнинг асосий ҳомийсига бориб тақалади. Чунки “Байер” фармацевтика компанияси дунёдаги энг машҳур дори-дармон ишлаб чиқарувчилар сирасига киради. Айниқса, ушбу фирма томонидан тайёрланадиган Аспирин бутун дунёга машҳур саналади. Айнан шу фирманинг “Байер” клубига ҳам ҳомийлик қилиши сабабдан ҳам мазкур немис жамоаси “доришунослар” дея ном олган.
 
“Челси”, Англия
6f774319c7746eb5e2667fddeed764ea.jpeg
Лондоннинг яна бир жамоаси “Челси”нинг ҳам мухлислар орасида ажойиб бир лақаби бор. Ушбу клубни мухлислари “аристократлар” дея номлашади. Қолаверса, “Челси”нинг лақаблари қаторига “кўклар” ва “пенсионерлар” каби атамалар ҳам киради. Бунга сабаб эса, биринчидан, ушбу жамоанинг асосий либоси ранги кўк. Бундан ташқари, “Челси”нинг “пенсионерлар” деб аталашига сабаб – ўтган асрда “Челси”нинг уй учрашувларини ўтказадиган стадиони яқинида уруш фахрийларига нафақа тарқатадиган уй мавжуд бўлганидир. “Челси”нинг узоқ йиллик ишқибозлари жамоани ҳали-ҳамон “пенсионерлар” деб номлашни хуш кўришади.
 
Агар тўхталадиган бўлсак, ҳар бир жамоанинг лақаби ўзига хос тарихга эга. Лекин ҳар бир клуб лақаби келиб чиқишига алоҳида тўхталиб ўтиш ҳам сиз – азиз ўқувчини бироз зериктириб қўйиши мумкин. Шуни инобатга олиб, жаҳоннинг турли мамлакатларида мавжуд жамоаларнинг энг антиқа ва ажойиб лақаблари кетма-кетлигини тақдим этиб қўя қоламиз.
 
Англия
“Манчестер Юнайтед” – қизил иблислар
“Манчестер Сити” – ҳаво ранглар, шаҳарликлар
“Челси” – кўклар, пенсионерлар, аристократлар (фақат рус ва МДҲ матбуотида)
“Арсенал” – тўпчилар
“Тоттенхэм Хотспур” – шпорлар (PS: шпор = хўроз пихи)
“Эвертон” – ирислар
“Ливерпуль” – қизиллар
3c37adde3b0c43bf590a3fae2adcc9c4.jpg

“Суонси” – оққушлар жамоаси
“Суонси Сити” – болға урувчилар
“Блэкберн Роверс” – дайдилар
“Вулверхэмптон” – бўрилар
“Халл Сити” – йўлбарслар
“Сандерленд” – қора мушуклар жамоаси
“Ноттингем Форест” – ўрмончилар
“Кардифф Сити” – кўк қушчалар жамоаси
“Ньюкасл Юнайтед” – ҳаккалар
 
Испания
“Реал Мадрид” – қироллик клуби, қаймоқранглилар, галактикос
7f2526014009e887a15d479a3bfce548.jpg

“Барселона” – кўк-анорранглилар, блаугранатлар жамоаси
“Атлетико Мадрид” – матрасчилар, ҳиндулар жамоаси
“Валенсия” – кўршапалаклар
“Вильярреал” – сариқ субмарина, сув ости кемаси
“Малага” – медузалар жамоаси, анчоуслар жамоаси
“Реал Бетис” – яшиллар жамоаси
“Севилья” – қизил-оқлар жамоаси
“Депортиво” – СуперДепор, турклар жамоаси, оқ-ҳаворанглилар
 
Германия
“Бавария” – Голливуд ФК
“Боруссия Д” – сариқ-қоралар
546d285c6987e96fd95db29635c73265.jpg

“Боруссия М” – айғирлар
“Байер” – доришунослар, аспиринчилар, дорихоначилар
“Вольфсбург” – бўрилар
“Айнтрахт Ф” – бургутлар
“Вердер” – машшоқлар
“Гамбург” – қизил иштонлар, Бундеслига динозаврлари
“Герта” – кекса хонимлар жамоаси
“Кёльн” – эчкилар
 
Италия
“Ювентус” – кекса Синьора, бьянконерлар, зебралар
739cafa248774a32b06b60c9cc566416.jpg

“Интер” – кўк-қоралар, нерадзурилар
“Милан” – қизил-қоралар, россонерлар, иблислар
“Фиорентина” – бинафшалар, бинафша ранглилар
“Рома” – бўрилар, желаросси, сариқ-қизиллар
“Торино” - скуадра граната, анорранглилар жамоаси
“Парма” – сутчилар жамоаси
“Режина” – жанубликлар
“Бари” – хўрозлар
“Лечче” – кетчупчилар жамоаси
“Удинезе” – оқ-қора зебралар
“Лацио” – ҳаворанг бургутлар
“Катания” – филлар
“Брешиа” – қалдирғочлар
 
Франция
“Пари-Сен-Жермен” – шаҳзодалар жамоаси
“Монако” – монегасклар
“Нант” – канарейкалар жамаоси
“Марсель” – жанубликлар жамоаси
132c001b238745e82a3f4b6f9f220e20.png

“Бордо” – жирондаликлар, винопазлар жамоаси
“Сошо” – шерлар
“Ницца” – бургутлар жамоаси
“Седан” – тўнғизлар
“Аяччо” – айиқлар
“Геньон” – темирчилар, тақачилар
“Монпелье” – Паладинлар, жасур рицарлар
 
Португалия
“Порту” – аждарлар жамоаси
eebbeb142b1929fbd1746db3f0f4449d.jpg

“Спортинг” – шерлар
“Бенфика” – бургутлар
 
Голландия
“Фейеноорд” – порт ишчилари
009296169b9adca785215d9a76c7fbf2.jpg

“Аякс” – ҳудолар фарзандлари
“НАК Бреда” – каламушлар жамоаси
 
Бельгия
“Андерлехт” – бинафшалар
cb75beff59442c610bd52294f12d2324.jpg

“Генк” – кончилар жамоаси
“Брюгге” – ғизоллар, оҳулар
 
Украина
“Шахтёр Донецк” – кончилар жамоаси
2687e0d8276f27a31ccd1bc85c3d33e2.jpg

“Динамо Киев” – оқ-кўклар, қундузлар жамоаси
 
Туркия
“Галатасарой” – канарейкалар жамоаси
8e5d4dd908a3cb3417ea41d617260bb8.jpg

“Денизлиспор” – хўрозлар
 
Швейцария
“Грасхопперс” – чигирткалар
“Лозанна” – тун қироллари
 
Хорватия
“Динамо Загреб” – кўк шерлар
a260299600fb384031a238ff0fe28861.jpg

“Хайдук” – денгизчилар жамоаси
“Загреб” – шоирлар жамоаси
 
Сербия
“Црвена Звезда” – лўлилар жамоаси
“Нови Сад” – канарейкалар
“ОФК Белград” – романтиклар жамоаси
“Партизан” – гўрковлар жамоаси
 
Аргентина
“Бока Хуниорс” – кубоклар қироллари, кўк-олтинранглилар
73578b9b9106b2901f82107e8a56c23b.jpg

“Ривер Плейт” – миллионерлар жамоаси, товуқлар / жўжалар
 
Бразилия
“Гремио” – учранглилар, Гаучолар
“Атлетико Минейро” – хўрозлар, оқ-қоралар жамоаси
“Атлетико Паранаенсе” – қизил-қоралар, тўфонлар-у бўронлар жамоаси
“Васко да Гама” – тепаликдан келган гигантлар
“Крузейро” – тулкилар
“Витория” – Барралик шерлар жамоаси
“Коринтианс” – мушкетёрлар жамоаси, чемпионлар чемпиони

5adaac1587509fdf388cf2d3e5e5953f.jpg

Манба: Sports.uz
Киритилди: 22:55, 08.07.2015.
Ўқилди: 9586 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.