Мадриднинг "Реал" клуби август ойида "Сантьяго Бернабеу" кубоги мусобақасини ўтказади. Клуб раҳбарияти маълум танаффусдан кейин бу мусобақани тиклашга қарор қилди.
Бу ҳақида жамоа президенти Флорентино Перес хабар берган.
"Реал" ушбу мусобақада иштирок этадиган рақиб жамоани излашга тушган.
Эслатиб ўтамиз, "Қироллик клуб" охирги марта 2013 йил ушбу мусобақани ўтказган бўлиб, унда "Ас-Садд" устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонганди.