Кириш Регистрация
02/07 00:00 Португалия 0-0 Словения
02/07 06:00 АҚШ 0-1 Уругвай
02/07 06:00 Боливия 1-3 Панама
02/07 21:00 Руминия 0-3 Нидерландия
03/07 00:00 Австрия 1-2 Туркия
03/07 06:00 Бразилия 1-1 Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика 2-1 Парагвай

Тўлдирувчилар ёки кучлилар сафига қўшилганлар

Баҳо:
+ | -

Юртимизда Европада кучли бешлик сирасига кирувчи чемпионатларга қизиқиш жуда баланд. Мухлисларимиз айниқса, Англия премьер-лигаси ва Испания примеросини диққат билан кузатиб боришади. Шундай экан,  ушбу лигалар таркибидаги ўзгаришлар барчани бирдек қизиқтиради. Яъни элит лигалардан қайси жамоалар тушиб кетишганию, уларнинг ўрнини қайси клублар тўлдиришгани ҳақидаги яхлит маълумотларга эҳтиёж бор. Шуларни эътиборга олиб, бугун кучли 5та чемпионатнинг иккинчи дивизионларига теран нигоҳ ташлашни лозим топдик. Тўғрироғи, якуний турнир жадвали ва тўпурарлар билан таништириш баробарида элитани тўлдирувчиларга диққат қаратмоқчимиз.

Испания

 

Примеро омадсизлари

18-ўрин - «Эйбар»

19-ўрин - «Альмерия»

20-ўрин - «Кордоба»

Сегунда совриндорлари

1-ўрин - «Бетис»

2-ўрин - «Спортинг»

3-ўрин - «Жирона»

 Испания чемпионати регламентига кўра, примерода охирги 3та поғонани банд этган клублар сегундада 1-2-ўринларни эгаллаган жамоалар ва «плей-офф» ғолибига жой бўшатадилар. «Плей-офф» раунди икки босқичдан иборат бўлиб, дастлаб «Сарагоса» (6-ўрин соҳиби) ва «Жирона» (3-ўрин) ҳамда «Вальядолид» (5-ўрин) ва «Лас-Пальмас» (4-ўрин) клублари ўзаро орани очиқ қилишди. Ҳал қилувчи баҳсда эса «Лас-Пальмас» меҳмонда урилган гол ҳисобига йўлланмани ўзиники қилди.

-------------------------------------------------

«Плей-офф»

Ярим финал

«Жирона»-«Сарагоса»-1:4

Биринчи учрашув-3:0 

«Лас-Пальмас»-«Вальядолид»-0:0

Биринчи учрашув-1:1

Финал

«Лас-Пальмас»-«Сарагоса»-2:0

Биринчи учрашув-1:3

 

Англия

 

Премьер-лига омадсизлари

18-ўрин - «Халл Сити»

19-ўрин - «Бернли»

20-ўрин - «КПР»

Чемпионшип совриндорлари

1-ўрин - «Борнмут»

2-ўрин - «Уотфорд»

3-ўрин - «Норвич»

Англия чемпионати тизими худди Испанияникига ўхшаш. Яъни қуйи дивизионнинг 2та пешқадам клуби юқорига тўғридан-тўғри йўл олади, 3-6-поғона соҳиблари эса «плей-офф» баҳслари орқали премьер-лигага бериладиган 3-йўлланмага даъвогарлик қилишади. Агар Испания сегундасида 4-ўринни эгаллаган «Лас-Пальмас» муваффақият қозонган бўлса, чемпионшипнинг бу йилги «плей-офф» ўйинлари адолат тантанасига хайрихоҳлик билдирди. Яъни бутун мавсум бўйи кўрсатган натижаларига кўра, 3-ўринни эгаллаган «Норвич» якунда «плей-офф» бос­қичи ғолиби сифатида элитага йўл олди. Эътиборлиси, ушбу жамоа «плей-офф»нинг ягона ўйиндан иборат финалида 4-ўрин соҳиби «Мидлс­бро»га имконият қолдирмади - 2:0.

----------------------------------------------- «Плей-офф»

Ярим финал

Норвич-Ипсвич Таун-3:1

Биринчи учрашув-1:1

Мидлсбро-Брентфорд-3:0

Биринчи учрашув-2:1

Финал

Мидлсбро-Норвич-0:2

Италия

 

«А» сериясининг омадсизлари

18-ўрин - «Кальяри»

19-ўрин - «Чезена»

20-ўрин - «Парма»

«В» серияси совриндорлари

1-ўрин - «Карпи»

2-ўрин - «Фрозиноне»

3-ўрин - «Виченца»

Италиядаги қоидаларга кўра, «В» сериясида дастлабки 2та поғонани ишғол этган жамоалар элитага ҳеч қандай тўсиқ (қўшимча учрашув)сиз йўл олишади. 3-8-ўринларда жойлашган 6та клуб эса яна битта йўлланма учун ўйнайди. Бунда аввалига 5-8-поғона соҳиблари 2та жуфтлик бўлиб, чорак финал ўрнида қабул қилинган босқичда ўзаро куч синашишади. Уларнинг ғолиблари эса ярим финалда 3-4-ўрин эгаларига қарши майдонга тушишади ва якунда финал учрашуви бўлиб ўтади. Энди эътибор беринг, шундай кўп босқичли «плей-офф»да бу йил ғолиблик «Пескара»га насиб этди. Ваҳоланки, бу клуб чемпионат якунида атиги 7-поғонага жойлашган эди. Боз устига, «Пескара» финалда 4-ўрин соҳиби - «Болонья»ни фақатгина меҳмонда урилган гол туфайли енгди.

-----------------------------------------------

«Плей-офф»

Чорак финал

Специя-Авеллино-1:2

Перуджа-Пескара-1:2

Ярим финал

Виченца-Пескара-2:2

Биринчи учрашув-0:1

Авеллино-Болонья-2:3

Биринчи учрашув-1:0

Финал

Пескара-Болонья-0:0

Биринчи учрашув-1:1

Германия

 

Бундеслига омадсизлари

17-ўрин - «Фрайбург»

18-ўрин - «Падерборн»

2-бундеслига совриндорлари

1-ўрин - «Ингольштадт»

2-ўрин - «Дармштадт»

3-ўрин - «Карлсруэ»

Германияда лигалар аро жамоалар алмашиш тизими анча содда. Яъни 2-бундеслигада дастлабки 2та поғонани банд этган клублар юқорига кўтарилишади. Яна битта йўлланма тақдирига эса элитада 16-поғонани банд этган ва қуйи дивизионда 3-бўлган жамоалар ўртасидаги ўтиш ўйинлари ойдинлик киритиб беради. Бу йилги ўтиш ўйин­лари бундеслига вакили фойдасига ҳал бўлди. Яъни «Гамбург» қўшимча «бош оғриғи» билан юқори лигада ўз ўрнини сақлаб қолди.

 

Франция

 

Францияда эса ҳаммаси оддий: юқоридан 3та жамоа пастга тушади, қуйидан 3таси юқорига чиқади. Яъни ҳеч қандай «плей-офф» ёки ўтиш ўйинларига ҳожат йўқ.

1-лига омадсизлари

18-ўрин - «Эвиан»

19-ўрин - «Мец»

20-ўрин - «Ланс»

2-лига совриндорлари

1-ўрин - «Труа»

2-ўрин - «Газелек Аяччо»

3-ўрин - «Анже»

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 10:02, 10.07.2015.
Ўқилди: 3501 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.