Голландиянинг ПСВ жамоаси "Ньюкасл" томонидан ўз ярим ҳимоячиси Жоржиньо Вейналдум бўйича билдирган таклифини қабул қилди.
Жамоанинг расмий твиттерида хабар қилинишича, 24 ёшли ушбу футболчи Францияда ўтказилаётган машғулот йиғинини тарк этиб, "Ньюкасл" билан шахсий шартнома борасида музокара ўтказиш ҳамда тиббий кўрикдан ўтиш учун Англияга йўл олган.
Sky Sports нашри маълумотига кўра, бу трансфер қиймати 14,5 млн фунтни ташкил этади.
Маълумот учун, Вейналдум ўтган мавсумда ПСВ сафида эредивизиядаги 33 ўйинда майдонга тушиб, 14та гол урган ҳамда 5та голли пас узатган.