Кириш Регистрация
02/07 00:00 Португалия 0-0 Словения
02/07 06:00 АҚШ 0-1 Уругвай
02/07 06:00 Боливия 1-3 Панама
02/07 21:00 Руминия 0-3 Нидерландия
03/07 00:00 Австрия 1-2 Туркия
03/07 06:00 Бразилия 1-1 Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика 2-1 Парагвай

"Реал" "Бернабеу" кубоги учун баҳсга "Порту"ни таклиф этмоқчи

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг "Реал" жамоаси "Сантяго Бернабеу" кубоги учун ўтказиладиган навбатдаги баҳсга Португалиянинг "Порту" клубини таклиф этмоқчи. Бу ҳақда Маrcа нашри хабар беради.

Манбада ёзилишича "Қаймоқранглилар" раҳбарияти агар дарвозабон Икер Касиляс бошқа жамоага йўл оладиган бўлса унинг хайрлашув учрашувини айнан "Сантяго Бернабеу" кубоги учун кечадиган баҳсда ташкил этишни режалаштирмоқда. Ушбу баҳсга эса айнан "Эл Капитано" бориб қўшиладиган жамоани таклиф этмоқчи. Бироқ бунга "Порту" рози бўлмаслиги мумкин. Сабаби Португалия чемоионати 14-15 август кунлари старт олади. "Бернабеу" кубоги эса 8-9 август кунларига режалаштирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2013-йилда Раул Гонсалезнинг хайрлашув учрашуви ҳам "Бернабеу" кубоги учун кечган баҳсда ташкил этилган ҳамда унга айнан Раул тўп сурувчи Қатарнинг "Ал Садд" жамоаси таклиф этилган эди

Манба: goal.com
Киритилди: 20:18, 10.07.2015.
Ўқилди: 3879 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.