Кириш Регистрация
21/05 19:00 Бунёдкор 3-2 Локомотив
23/05 23:45 Кальяри - Фиорентина

“Манчестер Юнайтед” Мюллер учун 84 миллион евро таклиф қилади

Баҳо:
+ | -

“Бавария” ҳужумкор ярим ҳимоячиси Томас Мюллер фаолиялини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин, деб хабар қилмоқда “СЭ” нашри. 

Хабарга кўра ЖЧ-2014 ғолиби хизматларига “Манчестер Юнайтед” қизиқиш билдирмоқда. “Қизил иблислар” 25 ёшли германиялик футболчи учун 84 миллион евро тўлашга тайёр туришибди. 

Британия ОАВнинг ёзишича, хавбек “Бавария”ни жамоа устози Хосеп Гвардиола билан келишмовчиликлар сабаб тарк этиши мумкин. Борди-ю Мюллернинг “Манчестер Юнайтед” трансефри “ўхшамай” қолса Луи Ван Гал Эдинсон Кавани, Александр Ляказетт ва Харри Кейнлардан бирини олишга уринади. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мюллер “Бавария”ни тарк этишни истаётганини маълум қилганди. Унинг мюнхенликлар билан шартномаси 2019-йилда ўз поёнига етади.

Манба: www.arena.uz
Киритилди: 23:12, 10.07.2015.
Ўқилди: 4862 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.