Ўта оғир вазндаги WBA чемпионлик камари учун кечадиган жангда Руслан Чагаев Франческо Пьянетага қарши рингга чиқади. Ушбу баҳс бугун тошкент вақти билан 01:00да бошланади.
Кеча боксчиларнинг вазн ўлчаш маросими бўлиб ўтди. Унда Чагаев 111,58 кг, рақиби эса 110 кг тош босган, деб хабар бермоқда eurosport.ru.
WBA йўналиши бўйича вақтинчалик жаҳон чемпиони бўлиб турган Чагаев ҳисобида 33 ғалаба (22та нокаут), 2та мағлубият ва битта дуранг мавжуд.
Италиялик чармқўлқоп устаси эса бугунгача 31 марта ғалаба қозониб, (17та нокаут) бир бор мағлуб бўлган.