“Барселона” ҳимоячиси Адриано фаолиятини бошқа чемпионатда давом эттирмоқчи эканлигини маълум қилди.
Бразилиялик футболчи кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш тарафдори. Ҳозирда у каталонияликлар сафида асосан захирада қолиб кетмоқда. Бундан эса Адриано норози ҳамда кетмоқчи эканлигини маълум қилган.
Айни пайтда эса ҳимоячига “Ливерпуль” клуби асосий даъвогар бўлиб турибди.