"Манчестер Юнайтед" клуби "Реал" харидор бўлаётган дарвозабони Давид Де Хеанинг нархини туширмоқчи эмас, дея хабар беради Marca.
Англия клуби испаниялик дарвозабон учун 40 миллион евро талаб қилмоқда ва чегирма қилмоқчи эмас. Манбада келтирилишича, "МЮ" бу тактикани "Реал" Рамос бўйича музокараларда келишувчан бўлиши учун қўлламоқда.
Испан матбуотиниг фикрига кўра, мадридликлар Рамоснинг "МЮ"га ўтишига рози бўлсалар, Де Хеанинг нархи туширилиши мумкин.