Кириш Регистрация
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 16:00 Таиланд 3-3 Тожикистон
26/04 19:00 Ўзбекистон 2-0 Саудия Арабистони
26/04 19:00 Ўзбекистон 3-3 Эрон
26/04 22:30 Ироқ 1-0 Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне 3-0 Салернитана
27/04 00:00 Монпелье 1-1 Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад 0-1 Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас - Жирона
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
28/04 15:30 Интер - Торино
28/04 16:00 Метц - Лилль
28/04 17:00 Кадис - Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм - Арсенал
28/04 18:00 Борнмут - Брайтон
28/04 18:00 Лорьян - Тулуза
28/04 18:00 Клермон - Реймс
28/04 18:00 Страсбур - Ницца
28/04 18:00 Болонья - Удинезе
28/04 19:15 Гранада - Осасуна
28/04 20:05 Ренн - Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи - Рома
28/04 21:00 Аталанта - Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал - Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион - Монако
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья

Олий лига. Биринчи давра маълумотлар тўрида

Баҳо:
+ | -
Ўзбекистон XXIVмиллий чемпионати биринчи давра ўйинлари поёнига етди. Аксарият жамоалар ҳатто кичик таътил даврини якунлаб, иккинчи даврага тайёргарлик жараёнини бошлаб юборишди. Статистика ишқибозлари албатта оралиқ маррада жамоалар қайд этган натижаларни турли услублар билан таҳлил этишаяпти. Бу бежиз эмас. Албатта клуб шароитида олиб борилаётган ишлар қанчалик самара бераётганини маълумотларга атрофлича ёндошиш орқали ҳам анализ қилса бўлади. Бу ҳам жойларда олиб борилаётган ишларга анчайин ойдинлик киритиб беради. Қайси соҳаларда камчиликларга йўл қўйилаётгани-ю, ютуқлар нималарда бўй кўрсатаётганлигини билиб олиш мумкин. Бу жузъий хулосалар бўлса-да улар билан ўртоқлашишни лозим топдик.   Биринчи таҳлилимизни жамоаларнинг ўз уйларида қандай ўтказишаётганликларига бағишласак. Зеро ҳар қандай клуб биринчи навбатда ўз мухлислари қаршисида ҳисобот беради. Жамоа мухлислар учун фаолият юритади. Шундай экан олий лига жамоаларининг бу борадаги кўрсаткичлари қандай? Тақвимга назар ташласангиз, умумий таблицада пешқадамлик қилаётган “Пахтакор” жамоасининг ўз уйида ҳам муваффақиятли ўйин намойиш этаётганлигини кўришингиз мумкин. Амалдаги чемпиондан ташқари “Локомотив” ҳамда “Олмалиқ” жамоалари ҳам ўз уйларидаги учрашувларда мағлубият нималигини билишмади. Фақатгина “Металлург”га имкониятни бой бериб қўйган “Насаф” эса бу йўналишда очколар бўйича иккинчи ўринда бораяпти.   Энг ёмон кўрсаткич чемпионат аутсайдери “Бухоро”га тегишли. Бухороликлар ўз уйларидаги еттита учрашувда бор йўғи 4 очко тўплашди, холос. Шунингдек, “Андижон”, “Қўқон 1912” жамоалари ҳам ишқибозларини ўз майдонларида хурсанд эта олишмади.   Олий лига-2015. Биринчи давра. Уйда   
Жамоалар Ў Ю Д М Т-Н О
1. Пахтакор 8 7 1 0 16-5 22
2. Насаф 8 7 0 1 18-4 21
3. Локомотив 7 6 1 0 15-3 19
4. Бунёдкор 8 6 1 1 13-2 19
5. Олмалиқ 7 6 1 0 16-5 19
6. Нефтчи 8 6 1 1 14-5 19
7. Қизилқум 8 5 1 2 14-9 16
8. Навбаҳор 8 4 3 1 15-11 15
9. Металлург 8 4 1 3 14-9 13
10. Машъал 7 3 2 2 12-8 11
11. Динамо 8 3 1 4 7-7 10
12. Шўртан 7 3 1 3 12-13 10
13. Сўғдиёна 7 3 1 3 8-11 10
14. Қўқон 1912 7 2 2 3 7-8 8
15. Андижон 7 2 1 4 7-13 7
16. Бухоро 7 1 1 5 5-15 4
  Сафарда ўтказилган учрашувларда эса энг яхши кўрсаткич темирйўлчиларга тегишли. Пойтахтнинг “Локомотив” футболчилари 8 та сафар учрашувининг бештасида ғалаба қозонишди. 2 учрашувда очколарни бўлиб олишган бўлишса, фақатгина битта ўйинни бой беришди холос. Эндиликда миллий терма жамоа бош мураббийи лавозимида фаолиятини бошлаган Самвел Бабабаяннинг собиқ шогирдлари эса биринчи даврада меҳмонда 16 очко жамғаришди. Шунингдек, сафар учрашувларини ўз майдонларидагидан кам ўтказишмаган “Нефтчи”, “Бунёдкор”, “Металлург” ва “Насаф” жамоаларининг ҳам 50 фоиздан юқори кўрсаткич қайд этишганини эътироф қилиш лозим.   Мазкур йўналишдаги энг ёмон натижа эса жиззахликларга тегишли. Даврон Файзиев шогирдлари сафардаги барча саккизта ўйинни бой беришган. “Бухоро” ва “Динамо” жамоалари ҳам “сахийлик” борасида Даврон Файзиев шогирдларидан қолишмайди.   Олий лига-2015. Биринчи давра. Сафарда  
Жамоалар Ў Ю Д М Т-Н О
1. Локомотив 8 5 2 1 16-7 17
2. Пахтакор 7 5 1 1 12-5 16
3. Нефтчи 7 4 2 1 9-4 14
4. Бунёдкор 7 4 0 3 8-7 12
5. Металлург 7 3 2 2 10-5 11
6. Насаф 7 3 2 2 7-7 11
7. Олмалиқ 8 2 3 3 15-15 9
8. Машъал 8 2 0 6 5-14 6
9. Қизилқум 7 1 2 4 7-13 5
10. Шўртан 8 1 2 5 8-16 5
11. Андижон 8 1 1 6 5-16 4
12. Қўқон 1912 8 1 0 7 5-16 3
13. Навбаҳор 7 1 0 6 7-15 3
14. Динамо 7 0 1 6 3-13 1
15. Бухоро 8 0 1 7 7-19 1
16. Сўғдиёна 8 0 0 8 4-21 0
  Энди клубларнинг иккала таркиб билан қандай натижаларни қайд этишаётганлигини кўриб чиқсак.  Зеро асосий таркибга пойдевор ҳисобланувчи ёшлар таркиби билан ишлаш ҳам жуда муҳим саналади. Қачонки иккала йўналишда ҳам ишлар уйғун тарзда олиб борилса бу клубнинг келажаги порлоқ эканлигидан далолат беради. Келгусида таркибни шакллантириш, ёшартириш борасида қийинчиликка дуч келмайди. Истеъдодлар учун асосий таркиб эшиклари ҳамиша очиқ бўлади.   Иккала таркиб билан ишлаш борасида ҳам “Пахтакор”да ишлар яхши йўлга қўйилганлигини кўрамиз. Улар энг яқин таъқибчилари – “Бунёдкор”ни етти очкога ортда қолдириб кетишмоқда. Сергей Лушаннинг битта устунлиги ҳозирнинг ўзида ҳам асосий таркибининг ёш эканлигини ҳисобга оладиган бўлсак, бу жамоа узоқ йиллар таркиб борасида муаммоларга дуч келмаслиги аниқ. Шунингдек, “Олмалиқ” ва “Насаф” жамоаларида ҳам ёшлар билан ишлашга етарлича эътибор қаратилаётганлигини кўришимиз мумкин.   Бу жабҳада аутсайдерлар яна ўша-ўша жамоалар: “Бухоро”, “Андижон”, “Динамо”, “Сўғдиёна”. Бу йил олий лигани фақатгина битта жамоа тарк этади. Демак, вазифани бажариш, яъни кучлилар сафида қолиш вазифасини адо этиш аксарият жамоаларга қийинчилик туғдирмайди. Бироқ бу билан ўзимизни алдаб қолмайлик. Назаримизда ҳар иккала таркиб билан бир маромда ишлашгина келажакка пойдевор қўяди.   Ўзбекистон чемпионати-2015. Иккала таркиб билан (Асосий таркиб ва ёшлар лигаси)  
Жамоалар Ў Ю Д М Т-Н О
1. Пахтакор 30 22 4 4 49-20 70
2. Бунёдкор 30 20 3 7 50-21 63
3. Олмалиқ 30 16 8 6 71-35 56
4. Насаф 30 16 6 8 46-33 54
5. Нефтчи 30 14 7 9 43-27 49
6. Локомотив 30 14 7 9 45-40 49
7. Металлург 30 13 6 11 45-33 45
8. Машъал 30 12 8 10 40-34 44
9. Қизилқум 30 12 8 10 43-44 44
10. Навбаҳор 30 9 8 13 40-46 35
11. Қўқон 1912 30 8 9 13 29-38 33
12. Шўртан 30 8 8 14 38-61 32
13. Сўғдиёна 30 9 3 18 34-56 30
14. Динамо 30 6 8 16 27-45 26
15. Андижон 30 6 6 18 31-57 24
16. Бухоро 30 4 3 23 34-74 15
Манба: metallurg-pfc.uz
Киритилди: 16:05, 11.07.2015.
Ўқилди: 5296 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.