“Реал” дарвозабони Икер Касильяс “Порту”га ўтишга жуда яқин турибди, дея хабар қилади Sports.ru.
Бугун маҳаллий вақт билан 10.27да 34 ёшли голкипер клуб базасига келди. Гарчи Рафаэль Бенитес бошқарувидаги машғулотлар 9.30да бошланган бўлса ҳам унинг ташрифи ҳеч кимни ранжитмади. Касильяс жонажон клуби билан хайрлашгани, нарсаларини олгани ва ўз трансферининг охирги шартларини келишиш учун базага келган.
Аввал Икернинг “Порту” билан икки йиллик шартнома имзолаши хабар қилинганди. Трансфер расман амалга ошгани яқин соатларда маълум қилинади.