Кириш Регистрация
22/09 00:00 Реал Мадрид 4-1 Эспаньол
22/09 15:30 Фиорентина 2-1 Лацио
22/09 17:00 Хетафе 1-1 Леганес
22/09 17:30 Марокаш 1-4 Португалия
22/09 17:30 Панама 8-3 Тожикистон
22/09 18:00 Брайтон 2-2 Ноттингем Форест
22/09 18:00 Монца 1-2 Болонья
22/09 19:15 Атлетик Бильбао 3-1 Сельта
22/09 19:30 Сурхон 0-1 Бунёдкор
22/09 20:00 Франция 1-4 Эрон
22/09 20:00 Венесуэла 7-3 Гватемала
22/09 20:30 Манчестер Сити 2-2 Арсенал
22/09 21:00 Рома 3-0 Удинезе
22/09 21:30 Вильярреал 1-5 Барселона
22/09 23:45 Интер 1-2 Милан
23/09 00:00 Райо Вальекано 1-1 Атлетико
23/09 23:45 Аталанта - Комо
24/09 00:00 Бетис - Мальорка
24/09 22:00 Валенсия - Осасуна
24/09 22:00 Севилья - Вальядолид
25/09 00:00 Реал Мадрид - Алавес

"Реал" трансферлари ҳақида қисқача

Баҳо:
+ | -
“Қироллик клуби” ўз таркибига кутилмаганда “Мальорка” футболчиси Асенсио (ярим ҳимоячи)ни 3,5 миллион евро эвазига қўшиб олди. Серхио Рамоснинг "МЮ"га бўлиши кутилаётган трансфери сабаб “Порту”дан Данило (ҳимоячи) 31,5 миллион евро эвазига жамоа сафига қўшиб олинди.   Ярим ҳимоячилар сафида бу мавсумда ўзига хос натижа қайд этиб ҳам “қаймоқранглилар” таркибидан ўрин ололмаган Денис Черишев янги мавсумни яна “Вильярреал”да, яна ижара шартномаси асосида ўтказадиган бўлди. “Порту”да битта учрашувда бўлса ҳам янги жамоаси билан “Бавария”ни “дод”ини бериб келган Каземиро (ярим ҳимоячи) эса “Реал”га қайтди ва янги мавсумни ҳотиржам ўз клуби сафида бошлайдиган бўлди.   “Эспаньол” билан бир йиллик ижара шартномасини имзолаган “Реал” ўз таркибидан Васкесни каталонияликлар сафига юборди. Асосий таркибга бир-бир илиниб келаётган Сами Хедира (ярим ҳимоячи) клубдаги асосий таркиб билан боғлиқ муаммоларни ҳал этди. Яъни, эндиликда у “Ювентус” сафида ўз ўйинларини бошлайди. Эркин агент сифатида Туринга йўл олган футболчининг қарори қанчалик тўғрилигини кейинги мавсумда билиб олишимиз мумкин бўлади.   Янги бош мураббий Рафаэль Бенитеснинг ишончини оқлай олмайди дея баҳоланган Чичарито “Манчестер Юнайтед”га қайтиб кетди. (Бироқ, мексикалик футболчининг ўрни Америка Кубоги-2015да билингани каби “Реал”да ҳам билиниши мумкин. Зеро, ҳеч қайси футболчи илк дебют учрашувини 82 дақиқада бошлаб майдонга тушиб, ўз ҳисобига иккита голни расмийлаштириб қўя олмаса керак).   Икер Касильясни "Порту"га трансфер қилиб юборган Флорентино Перес ҳақида сўз айтишга тил ожиз. Клуб президенти фақат мураббий ва футболчиларга талабчан бўлишдан ташқари ўз қарорларига ҳам талабчан бўлганда эди ЕЧЛ доирасида ўз футболчисидан кейинги босқич йўлланмасидан айирган иккита голни қабул қилиб олмас эди...
Манба: sports.uz
Киритилди: 17:09, 11.07.2015.
Ўқилди: 8906 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.